Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоева Дилноза Ўктамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарифжон Садри Зиёнинг Бухоро илмий, маданий муҳитида тутган ўрни ва ижтимоий фаолияти (1865-1932 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar.555.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарифжон Садри Зиёнинг Бухоро илмий, маданий муҳитида тутган ўрни ва ижтимоий фаолиятини изчил, тизимли асосда яхлит ҳолда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XIX асрнинг охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги илмий ва адабий муҳит ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатларнинг зиддиятли  ва тўқнашувли ривожланиш жараёнлари (бир томондан консерватизм, иккинчи томондан тараққийпарварлар қарама-қаршилиги) таъсирида кечганлиги асосланган;
Садр Зиёнинг сиёсий фаолияти Бухоро амирлигида деспотик бошқарув ва демократик ислоҳотлар қарама-қаршилиги даврида шаклланиб, у айнан жадидчилик ҳаракатида бевосита иштирок этмаган бўлса-да, жамиятда ривожланишнинг демократик тамойилларини қарор топтириш тарафдори бўлганлиги исботланган;
Аҳмад Дониш бошлаб берган тараққийлик ва маърифатпарварлик ҳаракатини ХХ асрда ҳам кўплаб издошлари, жумладан, Шарифжон Садри Зиё давом эттириб,  ушбу маърифатпарварлик давралари Бухородаги илмий ва адабий муҳит шаклланишида муҳим ўрин эгаллаган ҳолда ҳудудда раҳбарлар, ҳомийлар, расмий амир ҳукуматига мухолиф бўлган зиёлиларнинг етишиб чиқишига имкон берганлиги далилланган;
Садри Зиёнинг коллекционерлик ва меценатлик фаолияти, бой кутубхонаси фонди ҳамда унинг демократик ва маърифатпарварлик ғоялари  ўз даврининг сиёсий, илмий-маърифий муҳитини янада ривожлантиришга замин яратганлиги  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср бошларида Бухоро илмий ва маданий муҳитида Садри Зиёнинг тутган ўрни юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Садри Зиёнинг маърифатпарварлик ва ижтимоий фаолияти Садри Зиёнинг коллекционерлик ва меценатлик фаолияти, бой кутубхонаси фонди, унинг демократик ва маърифатпарварлик ғоялари ҳамда ХХ аср охири – ХХ асрнинг бошларида Бухоро илмий ва маданий муҳитига оид янги фактларга асосланган илмий ва амалий тавсиялардан Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Бухоронинг ХХ аср охири – ХХ аср бошларига оид тарихини ёритувчи туристик объектлар бўйича экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг 2021 йил 6 январдаги 02-16/78-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро вилоятининг тарихини хорижлик сайёҳлар орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, маърифатпарвар арбобларларнинг ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолиятини янги маълумотлар билан очиб бериш имконини берган;
XIX асрнинг охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатлар, ривожланиш жараёнлари, Бухоро илмий адабий муҳитига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалидаги “Кўҳна кентлар” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 ноябрдаги 01-40-1132-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларга XIX асрнинг охири – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги илмий ва адабий муҳит ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатларнинг зиддиятли  ва тўқнашувли ривожланиш жараёнлари тарғиб қилиш имонини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish