Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжамуратов Умаржон Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда аграр соҳадаги трансформация жараёнлари (1985-2016 йй.)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar37.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Сарибаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент; Рахматуллаев Шавкатжон Мухаммадалиевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ХХ асрнинг охири ва ХХI аср бошларидаги аграр соҳадаги ўзгаришлар, янгича мулк шаклларининг вужудга келиш жараёнлари тарихини очиб беришдан иборaт. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аграр соҳадаги ислоҳотлар ва у билан боғлиқ зиддиятли омиллар учта тарихий босқичда ривожланиб, дастлабки босқич(1985-1997 йиллар)да қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келганлиги, иккинчи босқич(1998-2007 йиллар)да дастлаб зарар кўриб ишлаётган, кейинчалик барча ширкат хўжаликларининг экин ерлари фермер хўжаликларига айлантирилганлиги, учинчи босқич (2008-2016 йиллар) қишлоқ хўжалигида амалда тўлиқ жорий этилган фермер хўжаликларини мақбуллаштириш жараёнлари билан боғлиқлиги далилланган;
қишлоқ хўжалигида асрлар давомида мавжуд бўлган хусусий ер эгалигининг собиқ совет ҳокимияти йилларида тугатилиши, синфийлик нуқтаи-назаридан ўзига тўқ деҳқонлар ҳуқуқларининг чекланиши ҳамда омилкор деҳқонларга нисбатан босимнинг кучайиши каби тазйиқлар қишлоқда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини пасайишига олиб келганлиги далилланган; 
XX аср охири ва XXI аср бошларида жамоа ва ширкат хўжаликларининг рентабеллигини оширишга қаратилган асосий фондлардан, айланма маблағлар ва банк кредитларидан самарали фойдаланиш, қўшимча қувватлар ва резервларни аниқлаш ҳамда бошқарув структурасини такомиллаштиришга асосланган санация чора-тадбирларининг тўлиқ ўзини оқламаганлиги натижасида қишлоқ хўжалигида фермерлик ҳаракатининг кенг ёйилганлиги  исботланган; 
аграр соҳада соғлом ва диверсификациялашган ишлаб чиқариш тузилмаларини барпо қилиш, ихтисослашиш, бозор коньюктурасига мослаштириш каби трансформация жараёнларининг амалга оширилиши қишлоқдаги колхозчилар ва совхоз ишчилари каби синфлар ўрнида пудратчи, ижарачи, акциядор, деҳқон, фермер, томорқачи, тадбиркор сингари турли ижтимоий қатламлар ва мулк эгаларининг пайдо бўлишига олиб келганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуга доир олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
аграр соҳадаги ислоҳотлар ва у билан боғлиқ зиддиятли омиллар учта тарихий босқичга бўлиниб, дастлабки босқич 1985-1997 йилларни ўз ичига олиб, унда қишлоқ хўжалигида  мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келиши, иккинчи босқич – 1998-2007 йилларда дастлаб зарар кўриб ишлаётган, кейинчалик барча  ширкат хўжаликларининг экин ерлари фермер хўжаликларига айлантирилганлиги, учинчи босқич 2008-2016 йилларни қамраб олгани ҳолда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалда тўлиқ жорий этилган фермер хўжаликларини мақбуллаштириш  жараёнлари билан боғлиқлиги аниқланган натижалардан Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ўтказилган “Барчаси ёш фермерлар истиқболи учун” номли маҳорат дарсларида, “Фермер-фермерга” ўқув семинарларида, “Ҳар бир ёшга бир гектар” ва “Бир фермерга битта ёш” лойиҳаларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг 2021 йил 6 августдаги 01-03-2109-сон маълумотномаси). Натижада фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларининг мулкка дахлдорлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигида асрлар давомида мавжуд бўлган ҳусусий ер эгалигининг совет ҳокимияти йилларида тугатилиши, синфийлик нуқтаи-назаридан ўзига тўқ деҳқонлар ҳуқуқларининг чекланиши ҳамда омилкор деҳқонларга нисбатан босимнинг кучайиши каби тазйиқлар қишлоқда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини пасайишига олиб келганлигига оид натижалар икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йй.)” номли коллектив монографияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 28 майдаги 3/1255-14-39-сон маълумотномаси). Натижада аграр соҳага оид ислоҳотларнинг тарихи, мақсади ва моҳияти ҳамда унинг аҳамиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган;
аграр соҳада соғлом ва диверсификациялашган ишлаб чиқариш тузилмаларини барпо қилиш, ихтисослашиш, бозор коньюктурасига мослаштириш каби трансформация жараёнларининг амалга оширилиши, қишлоқдаги колхозчилар ва совхоз ишчилари каби синфлар ўрнида пудратчи, ижарачи, акциядор, деҳқон, фермер, томорқачи, тадбиркор сингари турли ижтимоий қатламлар ва мулк эгаларининг пайдо бўлишига олиб келганлиги далилланган хулосалардан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Oʻzbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган Ўзбекистоннинг совет даври тарихига бағишланган кўрсатувлар сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 22 январдаги 02-40-162-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда қайта қуриш даврида аграр соҳадаги аҳвол, қишлоқ хўжалигида янги мулк шаклларининг вужудга келиши, фермер хўжаликларининг ташкил топиши, шахсий томорқа хўжаликларининг ривожланиши билан боғлиқ тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish