Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Аслиддин Низамитдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда аҳоли истеъмол маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal254.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саиткасимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли истеъмол маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини очиб бериш ва муаммо ечими юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс истеъмол маданиятини шакллантиришда таълим-тарбия институтларининг узлуксизлик, назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи устувор тамойилларини давр характерига мос равишда ривожлантириш бирламчи омил эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган; 
аҳоли истеъмол маданиятини юксалтиришда тарихий маданий тажриба ва илғор давлатлар муваффақиятларидан самарали фойдаланишнинг мослашувчи, ўзлаштирувчи, мувофиқлаштирувчи сингари потенциал имкониятлари аниқланган;
шахс истеъмол маданиятини шакллантиришда унинг эътиқоди, идеаллари, турмуш-тарзи, урф-одатлари, дунёқараши каби миллий имманент хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги реал воқеликни визуал кузатиш орқали мантиқий далилланган; 
шахснинг истеъмолчиликдаги фаоллиги, масъулияти, бурчи, истеъмол маданияти сингари сифатларини шакллантиришда дифференциал ёндашув орқали миллий анъана, маънавий мерос, диний қадриятлар каби ментал хусусиятларининг диалектик алоқадорлиги фалсафий жиҳатдан исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда аҳоли истеъмол маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
истеъмол маданиятини шакллантиришда таълим-тарбия институтлари фаолиятининг устувор тамойилларини (узлуксизлик, динамиклик, ёш бўйича хосликни ҳисобга олиш) ривожлантириш зарурлигига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Истеъмол маданияти нимадан бошланади?” мавзусидаги тарғибот лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамда Федерация томонидан 2019 йил 1-15 декабрь кунлари “Истеъмолчилар қайси соҳалардан норози?” мавзуси бўйича аҳоли ўртасида социологик тадқиқот (сўров) ўтказишда ва таҳлилий маълумотлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2020 йил 20 августдаги 01-307-сон маълумотномаси). Натижада Республикамиз аҳолисининг истеъмолчилик саводхонлигини ошириш ва мониторинг қилиш, уларда истеъмол маданиятини юксалтириш ҳамда таъсирчан механизмларини яратишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилган;
аҳоли истеъмол маданияти юксалишида миллий менталитет, тарихий маданий тажриба ва илғор давлатлар муваффақиятларини ҳисобга олишнинг бирлаштирувчи, йўналтирувчи, қиёслаш сингари потенциал имкониятларига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2020 йил февраль ойида “Истеъмолчи қонун ҳимоясида” номли маънавий-маърифий тадбир сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2020 йил 20 августдаги 01-307-сон маълумотномаси). Натижада, истеъмолчиларнинг жамият ижтимоий ҳаётига таъсир даражасини янада оширишга, аҳоли истеъмол маданияти ва ҳуқуқий онги ошишига ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий бўлимлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
истеъмол маданиятини шакллантиришда миллатнинг имманент хусусиятлари (эътиқоди, урф-одати, дунёқараши)ни ҳисобга олиш зарурлигига доир таклиф ва тавсияларидан “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида”ги Низомини ва “Маънавият оиладан бошланади” мавзусидаги ташкилий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 15 сентябрдаги 02-02/1157-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва маҳалланинг истеъмол маданиятини шакллантириш борасидаги ташаббускорлигини оширишда ва анъанавий урф-одатлар, миллий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маданиятли истеъмолчи қилиб тарбиялашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
аҳоли истеъмол маданиятини шакллантиришда дифференциал ёндашув орқали истеъмолчиликдаги фаоллик, масъулият, бурч сингари сифатлари билан бирга миллий анъана, маънавий мерос, диний қадриятлар каби ижтимоий ментал хусусиятларининг диалектик алоқадорлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телерадиоканали ДУК орқали 2019-2020 (I-чорак) йиллар давомида эфирга узатилган “Iste’molchi” таҳлилий кўрсатувининг қатор сонларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телерадиоканалининг 2020 йил 21 августдаги 01-16-330-сон маълумотномаси). Натижада, эфирда кенг оммага узатилиши мамлакатимиз аҳолисининг, айниқса ёшларнинг истеъмол маданиятига оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга сезиларли даражада ижобий аҳамият касб этишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish