Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Шуҳрат Туробовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal78.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ўтамуродов Акбар Ўтамуродович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини оширишнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ва такомиллаштириш юзасидан амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва Ғарб ёшлари фаоллигининг динамик ўсиб бориш даражаси, ижтимоий-маънавий мезонлари замонавий жамиятда ёшлар фаоллигини оширишнинг яратувчанлик, ишбилармонлик ва инновацион фаолият каби уникал-функционал хусусиятлари билан алоқадорликда ривожланиши прагматик тарзда асосланган;
фуқаролик бурчини чуқур англашда зарур драйвер воситасини ўтайдиган шахсий мотивация ва интеллектуал ташаббускорлик тамойиллари  ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишда илмий-амалий компонентларга таяниши аксиологик ривожланиш қонуниятлари асосида очиб берилган;
ёшлар фаоллигини оширишда ночизиқлилик, инклюзивлик модели, интерактив, диалогли ва гуруҳий мулоқотни ташкил этиш орқали ўзаро муносабатларни моделлаштиришнинг ижтимоий интеграцияси тўғридан-тўғри замон ва макон, сабаб ва оқибат атрибутив категорияларининг универсал дискурсига таяниши фалсафий жиҳатдан асосланган;
умумтаълим тизимида ёшлар фаоллигини ошириш юзасидан ижтимоий-сиёсий йўналишлар ва инклюзив ривожланиш йўлларининг иерархик равишда ўсиб бориши “таълим муассасаси ижтимоий интегративлиги - ижтимоий муносабат - инновацион муҳит” концептида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшлар фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Шарқ ва Ғарб ёшлари фаоллигининг ижтимоий-маънавий мезонлари (маънавий-интеллектуал эҳтиёж, рационал мақсад) замонавий жамиятда ёшлар фаоллигини оширишнинг структуравий-функционал хусусиятлари (яратувчанлик, ишбилармонлик ва инновацион фаолият) билан алоқадорликда ривожланишига оид илмий-назарий таклиф-таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг “Маънавий-маърифий ишлар концепцияси”ни ишлаб чиқишда ва “Дунёни маърифат қутқаради” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 сентябрдаги 02/007-765-сон маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида ёшлар фаоллигини ошириш, фуқароларнинг давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларга нисбатан дунёқарашини ривожлантиришда, уларнинг мафкуравий иммунитети, интелектуал салоҳиятини ошириш амалиётида илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
фуқаролик бурчини чуқур англашдаги шахсий мотивация ва интеллектуал ташаббускорликни шакллантиришда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш зарурлиги аксиологик ривожланиш қонуниятлари доирасида аниқланганлигига оид таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёшлар ва қонун” номли ҳуқуқий танлов концепциясини ва “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизим самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлари” комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2020 йил 4 сентябрдаги 04-13/2290-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ҳудудида умумий жиноятчилик 13720 тага, жумладан, ёшлар (18-30) жиноятчилигини 12,9% га, вояга етмаганлар жиноятчилигини 16,1%га камайтиришга хизмат қилган;
ёшлар фаоллигини оширишнинг ночизиқли модели, интерактив, диалогли, гуруҳий мулоқотни ташкил этиш, ўзаро муносабатларни моделлаштириш хусусиятлари интеграциясига доир таклиф-тавсияларидан “Маънавият тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Комил инсонни шакллантиришда миллий ғоянинг ўрни” деб номланувчи 18-боби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2883-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизнингтарихий-миллий қадриятлари, анъаналарига суянган ҳолда уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш асосида миллий ҳарактеримизга хос турмуш тарзини такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, фаоллиги, фуқаролик бурчини юксалтиришга хизмат қилган;
умумтаълим тизимида ёшлар фаоллигини ошириш юзасидан ижтимоий-сиёсий йўналишлар ва инклюзив (ўзаро, биргаликда) ривожланиш йўлларининг иерархик (ҳар томонлама ўсиб борувчи) равишда ўсиб боришига оид таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2019 йилнинг 11 октябрь куни “Халқаро қизлар куни” муносабати билан ўтказилган II-Республика қизлар фестивали дастур сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 19 июлдаги 04-1412-19-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни, хусусан, қизларни юксак-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ишларини тизимли амалга ошириришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish