Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажитов Махмуд Абдимўмин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Постмодерн жамиятда инсон шахси трансформациясининг ижтимоий-фалсафий муаммолари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fal133.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади постмодерн жамиятда инсон шахсида содир бўлган трансформацион жараёнларнинг салбий жиҳатларини камайтириш йўлларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс ижтимоий моҳиятини белгиловчи таркибий компонентлар (ҳаётий мақсад, билим, ижтимоий роль, амал қилинадиган принциплар) ва уларни ривожлантирувчи детерминантлари (ижтимоий муҳит, таълим ва тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни)ни  барқарорлаштиришда жамият иманент белгилари (дунёқараши, эътиқоди, урф одати ва ҳ.к.)ни ҳисобга олиш зарурлиги илмий аргументлар асосида далилланган;
постиқтисодиётнинг карор топиши,  ижтимоий-демографик таркибнинг янгиланиши, ахлоқий нормалар плюрализми, маънавий маданият маҳсулларининг истеъмол маҳсулотларига айланиши каби постмодерн жамиятига хос тенденцияларнинг Ўзбекистон шароитида шахс маънавий қиёфасига таъсирини камайтириш учун ижтимоий фанларни ўқитиш, узлуксиз маънавий тарбия каби субъектив детерминантларни оптималлаштириш  зарурлиги мантиқан исботланган;
антропогенез ва социогенез жараёнининг ўзаро алоқадорлиги замонавий социумда “постмодерн жамият-шахс” диалектикаси шаклида намоён бўлаётгани постмодерн ҳолатига доир билим табиатининг ўзгариши, истеъмол жараёни мантиғи, олий замонавийлик даври, менталликнинг муайян ҳолати каби концептуал талқинлар негизида фалсафий жиҳатдан асосланган; 
постмодерн жамият тенденциялари таъсирида шахс ижтимоий моҳиятида содир бўлган ҳаётий мақсад трансформацияси, тафаккур фрагментарлашуви, қадрият ва эҳтиёжлар деформацияси, ижтимоий роллар янгиланиши, ҳаётий принциплар ўзгариши билан боғлиқ трансформацион жараёнларнинг оқибатлари фалсафанинг сабаб ва оқибат, шакл ва мазмун категориялари диалектикаси асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Постмодерн жамият-шахс” диалектикаси билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида: 
постмодерн жамият тенденцияларининг шахс ижтимоий моҳиятига таъсирини камайтириш учун унинг субъектив детерминантларини (ижтимоий фанларни ўқитиш, узлуксиз маънавий тарбия) оптималлаштиришга оид назарий мулоҳазалари ва амалий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунининг  8-модда (олтинчи хатбоши), 21-модда (иккинчи, учинчи хатбошилари)ларини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари Қўмитасининг 2020 йил 13 августдаги 04/5-12-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур қонундаги 8-модда (олтинчи хатбоши), 21-модда (иккинчи, учинчи хатбошилари)ларини янада мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахс ижтимоий моҳиятини белгиловчи таркибий компонентлар (ҳаётий мақсад, билим, ижтимоий роль, амал қилинадиган принциплар) ва уларни ривожлантирувчи детерминантлар (ижтимоий муҳит, таълим ва тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни) моҳиятига реал воқелик таҳлили ва илмий аргументлар асосида аниқлик киритилганига оид назарий хулосалардан Сурхондарё вилоятидаги “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг “Огоҳлик муваффақият гарови” мавзусидаги 04/06-19-Т рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг 2020 йил 29 июлдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасининг инсон шахсини камол топтиришга қаратилган тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
антропогенез ва социогенез жараёнининг ўзаро алоқадорлиги замонавий социумда “постмодерн жамият-шахс” диалектикаси шаклида намоён бўлаётганини  постмодерн ҳолатига доир янги концептуал талқинларига оид таклиф ва тавсияларидан “Огоҳлик муваффақият гарови” мавзусидаги 04/06-19-Т рақамли амалий грант лойиҳа доирасида нашр этилган “Огоҳлик ва соғлом талқин – фаровонлик гарови”  номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат марказининг 2020 йил 29 июлдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган қўлланманинг “Экстремизм, терроризм ва фундаментализм”, “Виртуал олам ва диний экстремизм таҳдиди”, “Ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясини шакллантиришда оила, миллий анъаналар ва қадриятларнинг ўрни” мавзуларини мазмунан бойишига хизмат қилган; 
постмодерн жамият тенденциялари таъсирида шахс ижтимоий моҳиятида содир бўлган трансформацион жараёнларнинг оқибатлари (ҳаётий мақсад трансформацияси, тафаккур фрагментарлашуви, қадрият ва эҳтиёжлар деформацияси, ижтимоий роллар янгиланиши, ҳаётий принциплар ўзгариши)га оид таклиф-тавсияларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган 2014 йил 14 февралдаги “Огоҳлик давр талаби” ва 2019 йил 8 августдаги “Муносабат” телекўрсатувларининг дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 4 августдаги 01-01/155-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг постмодерн жамият тенденцияларининг шахсга салбий таъсирларига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, билимларининг ошиши ва уларда мафкуравий иммунитет шаклланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish