Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримбаев Элдор Халмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Легирланган купратли юқори ҳароратли ўта-ўтказгичларда электрон иссиқлик сиғими аномалиялари», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM70.
Илмий раҳбар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Ашуров Мухсин Хуррамович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори ҳароратли ўта-ўтказувчан LSCO ва YBCO купратларда ўтаўтказувчанликка ўтиш ҳароратидан қуйи ва юқори ҳароратларда нормал ва ўтаўтказувчан ҳолатлардаги электрон иссиқлик сиғимидаги ғайриоддийлик (аномалия) табиатини легирлаш даражасига боғлиқ ҳолда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта легирланган ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими бўйича эксперимент натижаларини қониқарли равишда тавсифловчи ҳарорат ва легирлаш даражасининг функцияси бўлган БКШ-симон псевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳарорати Т* дан юқори ва қуйи ҳароратларда ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими учун аналитик ифода олинган;
БКШ-симон псевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳарорати Т*>Тс да БКШ-симон фазавий ўтиш билан боғлиқ бўлган ўтаўтказувчанликка ўтишнинг критик ҳарорати Тс дан юқорида ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими табиатининг аномалиялари аниқланган;
биринчи марта ўтаоқувчан Бозе-суюқлиги модели доирасида ўтаўтказувчанликка ўтиш ҳарорати Тс атрофидаги ўтаўтказувчан ҳолатидаги ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими ифодаси олинган ва назарий ҳисобланган;
ЮҲЎЎ-купратлар La2–xSrxCuO4 ва YBa2Cu3O7–δ ни легирлаш даражасидан боғлиқ бўлган ўтаўтказувчанликка ўтиш ҳарорати Тс да ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғимининг λ–симон аномалияларининг мавжуд бўлиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Легирланган ЮҲЎЎ-купратларнинг нормал ва ўтаўтказувчан ҳолатларида электрон иссиқлик сиғимидаги аномалиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
БКШ-симон псевдотирқиш ҳосил бўлиш ҳарорати Т* дан юқори ва қуйи ҳароратларда ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими учун олинган аналитик ифодалар “Кичик ўлчамли ва кучли анизотроп ўтказгичларнинг қуйи ҳароратлардаги транспорт хусусиятлари” (2013–2017) илмий тадқиқот лойиҳасида ЮҲЎЎ-материалларнинг ғайриоддий термодинамик хусусиятларини ўрганишда қўлланилган (Украина Миллий Фанлар академияси Б.И. Веркин номидаги Паст ҳароратлар Физика-техника институтининг 2021 йил 20 апрелдаги № 64/310-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши юқори ҳароратли ўтаўтказгичларда электрон иссиқлик сиғимининг хусусиятини тушунтириш имконини берган;
ўтаўтказувчанликка ўтиш критик ҳарорати Тс дан юқори ҳароратларда ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими аномалияларининг ойдинлаштирилган табиати № 3079ГФ4 “Органик металл перовскитлар асосида янги юқори самарали қуёш элементларини яратиш ва тадқиқ қилиш” лойиҳаси доирасида полимер композит материалларнинг ғайриоддий электрон хусусиятларини ўрганишда қўлланилган (Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг 2021 йил 21 апрелдаги № 19-9-1239-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши наноструктурали қатламлар ва фотон кристалларидан фойдаланган ҳолда самарали қуёш элементларини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш имконини берган;
ўтаўтказувчанликка ўтиш ҳарорати Тс атрофида ўтаўтказувчан ҳолатдаги ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон иссиқлик сиғими учун олинган ифода ва назарий ҳисоблашлар № 3079ГФ4 “Органик металл перовскитлар асосида янги юқори самарали қуёш элементларини яратиш ва тадқиқ қилиш” лойиҳаси доирасида полимер композит материалларнинг ғайриоддий электрон хусусиятларини ўрганишда (Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг 2021 йил 21 апрелдаги № 19-9-1239-сонли маълумотномаси) ҳамда чет эл олимлари томонидан LSCO ва YBCO бирикмали ЮҲЎЎ-купратларнинг нормал ҳолатида турли легирлаш даражаларидаги электрон иссиқлик сиғимининг аномалияларини ўрганишда қўлланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Journal of Physics: Conference Series 592, 012075, 2015; International Journal of Modern Physics B 29, No.24, 1550180, 2015; Physics Letters A 383, 1330-1335, 2019). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бир жинсли бўлмаган купратларда заряд кўчиришнинг табиатини тушунтиришга имкон берган;
ўтаўтказувчанликка ўтиш ҳарорати Тс да LSCO ва YBCO бирикмали ЮҲЎЎ-купратларнинг легирлаш даражасидан боғлиқ бўлган электрон иссиқлик сиғимининг λ-симон аномалиялари мавжуд бўлишлигининг аниқланиши “Кичик ўлчамли ва кучли анизотроп ўтказгичларнинг қуйи ҳароратлардаги транспорт хусусиятлари” (2013–2017) илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида ЮҲЎЎ даюқори ҳароратли псевдотирқишли ҳолатлар соҳасида кучли боғланган бозонлар ҳосил бўлиш имкониятини тушунтиришда қўлланилган (Украина Миллий Фанлар академияси Б.И. Веркин номидаги Паст ҳароратлар Физика-техника институтининг 2021 йил 20 апрелдаги № 64/310-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши YBCO купратларида псевдотирқишнинг ҳароратга боғлиқлигининг максимумини БЭК-БКШ кроссоверининг ҳарорати сифатида танлаб олинишини асослашга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish