Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаландарова Меҳрибон Комиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим жараёнида ўқувчиларни индивидуал ёндашув асосида интеллектуал ривожлантириш тизими”, 13.00.01. -Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.3.PhD/Ped188.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc. 03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор;Ўринова Нилуфар Муҳаммаджановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида ўқувчиларни интеллектуал ривожлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик хусусиятлари индивидуал таълим траекториясига асосланган ўқитишнинг шахсга йўналтирилган таълим муҳитининг барқарорлигини таъминлашга доир вариатив таълим мазмунининг инвариантлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
таълим жараёни субъектларини интеллектуал ривожлантириш мезонлари (мотивацион, когнитив, креатив) гомоген ва гетероген гуруҳларни шакллантиришга йўналтирилган дидактик жараённинг кооперативлик жиҳатининг субъективлик билан ички алоқадорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
индивидуал ёндашувга мувофиқ ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделининг амалий компоненти дидактик вазиятларни яратиш, ижодий майлларни ҳосил қилиш, интеллектуал фаолиятни изчил ташкил этиш, ўқувчиларда креатив  фикрлашни шакллантиришга доир интерфаол машғулотлар тизими адаптивлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг мантиқий тузилмаси шахс ривожланиш соҳаларининг (мотивацион, интеллектуал, иродавий) эвристик ўқитиш усуллари билан горизонтал ва вертикал муносабатларининг қайта алоқага киришув даражаси продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Таълим жараёнида ўқувчиларни индивидуал ёндашув асосида интеллектуал ривожлантириш тизими бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўқувчиларини интеллектуал ривожлантириш мақсадида педагогик жараённинг дидактик хусусиятлари ёш хусусиятларига мослиги, билим даражасига мувофиқ келиши, топшириқларнинг илмий-амалий аҳамият касб этиши, фаолият тажрибасини ривожлантира олиши педагогик-психологик таҳлилини ҳисобга олишга доир таклифлардан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3752-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришда компетенциявий ёндашувни жорий этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
таълим жараёни субъектларини интеллектуал ривожлантириш мезонларини аниқлаштириш,  индивидуал ёндашувга мувофиқ ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552 - “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2018 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3752-сон маълумотномаси). Натижада, модулли ўқитиш технологияларини қўллаш орқали ўқувчиларни интеллектуал ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг мантиқий тузилмасини аниқлаштириш, шахс ривожланиш соҳаларининг эвристик ўқитиш усуллари билан горизонтал ва вертикал муносабатларининг қайта алоқага киришув даражаси продуктивлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-55237 - “Педагогик атамалар мазмунини модернизaциялаш ва унификaциялаш параметрлари” (2012-2016 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 октябрдаги 89-03-3752-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизим самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish