Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухамидов Сарвар Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақавий туризмнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PHD/Iqt323. 
Илмий раҳбар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/30.2019.I.18.01
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида минтақавий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“туризм” ва “минтақавий туризм” тушунчаларининг экологик, табиий-иқлимий, маданий ва тарихий туристик ресурслар хусусиятларини инобатга олган ҳолда янги таҳрирдаги такомиллашган таърифи ишлаб чиқилган;
минтақаларнинг туристик салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш, туристик оқимнинг барқарор ўсишига эришиш, туристик оқими паст бўлган ҳудудлар рейтинг даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудлари “Шарқий”, “Шимолий-шарқий”, “Жанубий”, “Марказий” ва “Шимолий-ғарбий” туризм минтақаларига районлаштирилган;
минтақада туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган, ташкилий жиҳатдан туризм соҳасининг унга ёндош тармоқлар билан биргаликдаги ривожланиш йўналишини белгилайдиган ва кластер таркибий қисмларининг ривожланиши учун самарали иқтисодий шароит яратувчи “Минтақавий туризм кластери”нинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ва жозибадорлиги акс эттирилган веб-сайтларни ўзида бирлаштириб, халқаро туризм бозори учун рақобатбардош туристик маҳсулотни шакллантиришда туристларнинг буюртмали турларга бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятини яратадиган “Минтақавий туризм портали”нинг тузилиши ва умумий архитектураси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақавий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
“туризм” ва “минтақавий туризм” тушунчаларининг экологик, табиий-иқлимий, маданий ва тарихий туристик ресурслар хусусиятларини инобатга олган ҳолда янги таҳрирдаги такомиллашган таърифи 5610300-“Туризм (халқаро ва ички туризм)” таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган “Минтақавий туризм” номли ўқув қўлланмага киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сонли буйруғи, 1023-0872 рақамли гувоҳнома). Илмий натижа туристик хизматлар соҳасида “туризм” ва “минтақавий туризм” тушунчаларнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунишини таъминлаш орқали ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
минтақаларнинг туристик салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш, туристик оқимнинг барқарор ўсишига эришиш, туристик оқими паст бўлган ҳудудлар рейтинг даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудлари “Шарқий”, “Шимолий-шарқий”, “Жанубий”, “Марказий” ва “Шимолий-ғарбий” туризм минтақаларига районлаштириш таклифи Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2019-2020 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ҳамда “Йўл хариталари”да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишида фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 1 майдаги 02-16/2505-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақа таркибига кирувчи барча вилоятларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳар бир минтақаларда туристларнинг бўлиш давомийлиги, мажмуали ва мавзули туристик маршрутлар ишлаб чиқиш даражасини оширган;
минтақада туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган, ташкилий жиҳатдан туризм соҳасининг унга ёндош тармоқлар билан биргаликдаги ривожланиш йўналишини белгилайдиган ва кластер таркибий қисмларининг ривожланиши учун самарали иқтисодий шароит яратувчи “Минтақавий туризм кластери”нинг ташкилий-иқтисодий механизми Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2019-2020 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ҳамда “Йўл хариталари”да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишида фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 1 майдаги 02-16/2505-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, янги йўналишлардаги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишда минтақаларнинг қамраб олиниш даражасини ошириш ҳамда туризмни минтақавий даражада ташкил қилиш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ва жозибадорлиги акс эттирилган веб-сайтларни ўзида бирлаштириб, халқаро туризм бозори учун рақобатбардош туристик маҳсулотни шакллантиришда туристларнинг буюртмали турларга бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятини яратадиган “Минтақавий туризм портали”нинг тузилиши ва умумий архитектураси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2019-2020 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ҳамда “Йўл хариталари”да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишида фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 1 майдаги 02-16/2505-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туристларнинг мамлакат миллий туристик маҳсулотлари ва жозибадор туристик ҳудудлари ҳақида маълумотларга эга бўлишлари учун имконият яратиб, туристик маҳсулотнинг жозибадорлиги ва мамлакатимизга ташриф буюрувчи потенциал туристлар оқимининг барқарор ўсишига ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish