Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Нигора Боходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ионлаштирувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган персонални радиациядан ҳимоялашни оптималлаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib551.
Илмий раҳбар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги ва тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Хаширбаева Динора Маккамбаевна, тиббиёт фанлари доктори; Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ионлаштириувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган ходимларни радациядан ҳимоялаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳар, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги тиббий муассасаларнинг радиацион ҳимояси, рентгенологик текширишлар хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар учун энг юқори хавф радиацион хавф йўл қўйилган даражадан 4; 3,8 ва 3,7 марта юқорилиги асосланган;  
табиий ва сунъий бўлган барча қиймат хосил қилувчи ионланувчи манбаларидан рентгенолог-шифокорлар ва рентген лаборантларни нурланишини индивидуал ва жамоавий қийматини шаклланиш қонуниятлари, Тошкент ва Фарғона вилоятидаги барча қиймат ҳосил қилувчи омиллардан ходимларни нурланишини жамоавий миқдори исботланган;
пилот вилоятларидаги онкологик касалликларни ўртача йиллик даражаси 100 минг аҳолига 60-194 ҳолатни, корреляцион таҳлил самарали қийматдан касалланишни тўғри кучсиз боғлиқлиги (r=0,28) асосланган;
ионланувчи нурланишнинг табиий ва сунъий манбаларидан хавфли хосилаларни юзага келишини радиацион хавфи ҳар 10 минг ахолига нисбатан бутун ҳаёти давомида жамоавий миқдор самарасида 500 саратон билан якунланувчи ўлим ва 92 даволанувчи саратон касаллиги юзага келиши, хавф коэффициенти 70 йил давомида Фарғона ва Тошкент вилоятларида 268 ва 128 ҳолат ҳамда Тошкент шаҳрида – 123 ҳолатга тенглиги исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ионлантирувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган персонални радиациядан ҳимоялашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Рентген хоналарида ишловчи ходимлар учун йўриқнома» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 1-сон маълумотномаси). Натижада рентген хоналари ишловчиларининг ионлантирувчи нурланишини олдини олиш чора-тадбирлари ва нурланишини олдини олишга қаратилган гигиеник тавсиялар ишлаш чиқиш имконнини берган;
Ионлантирувчи нурланиш генераторлари билан ишлайдиган персонални радиациядан ҳимоялашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент ва Фарғона вилоятлари худудий санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати радиологик лабораториялари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 1–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши тиббий ходидимларни нурланишини олдини олиш таъминлаш ҳамда ходимлар орасида онкологик касалликларнинг тарқалишини камайтириш ва радиацион хавфсизлигини таъминлашга қаратилган гигиеник чора–тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish