Sayt test rejimida ishlamoqda

Ситмуратов Шухрат Тенгеловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва экзоген ўсиш моделлари”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt703.
Илмий раҳбар: Шодиев Турсун Шодиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаков Жанабай Яқыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор ривожланиш ва ўсиш суръатларини экзоген эконометрик моделлар асосида таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришга йўналтирилган назарий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
иқтисодий ўсишни таъминлашда инвестиция ва инновацияларнинг ковариацион боғлиқликларни аниқлаш асосида рақобатбардошликни ошириш имкониятларини аниқлаш услубияти такомиллаштирилган;
макроиқтисодий индикаторларни электрон тарзда таҳлил қилишнинг ретроспектив давр ва ҳозирги ҳолати ҳамда иқтисодий жараённи тасодифий омиллар таъсиридан ҳоли эканлигини инобатга олган рекурсив ва экзоген кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибини тармоқлар ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш кўрсаткичларини  барқарор ривожланишини моделлаштиришнинг логистик ишлаб чиқариш функциялари таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда экзоген омилларни ва ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни  эътиборга олган ҳолда 2021-2029 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва экзоген ўсиш моделлари  бщйича олинган илмий натижалар асосида:
Макроиқтисодий индикаторларни электрон тарзда таҳлил қилиш, синтезлаш ва прогнозлаш усул ва илмий ёндашувлари Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг экологик ҳолатини, ўзига хос хусусиятларини, ретроспектив давр ва ҳозирги ҳолатини ифодалайдиган рекурсив ва экзоген кўп омилли эконометрик моделлари Қорақалпоғистон Республикасини 2019-2021 йилларга мўлжалланган ижтимоий иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 06/636а-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодиётда бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш ва унинг реал сектори ҳолати, ички ва ташқи бозорлари конъюктураси ҳамда минтақавий ривожланиш тенденциялари билан боғлиқ ҳолда минтақавий иқтисодиётни 2025 ва 2030 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясини шакллантиришга хизмат қилган ва узоқ муддатли сценарийлар табиий, ишчи, молиявий ресурсларни самарали тақсимлашни ҳамда уларни ўртача 10-13 фоизга тежашни таъминлаган.
макроиқтисодий экзоген моделлар асосида иқтисодий ўсишни таъминлашда инвестиция ва инновацияларнинг ковариацион боғлиқликларни аниқлаш асосида рақобатбардошликни ошириш имкониятларини аниқлаш услубияти “инвестицион фаолиятни ва юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантириш бўлими” томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 06/636а-сон маълумотномаси). Натижада минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш резервларини топиш, капитал, меҳнат ва табиий ресурслардан фойдаланиш даражасининг холатини миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил этиш, хориж инвестицияларини жалб қилиш, барча омилларнинг самарадорлигини (Total Factor Productivity) аниқлаш, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибини оптималлаштириш каби ишланмалар яратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибини тармоқлар ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида мутаносиб, барқарор ривожланишини моделлаштириш мақсадида динамик, логистик ишлаб чиқариш функциялари “инвестицион фаолиятни ва юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантириш бўлими” томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 06/636а-сон маълумотномаси). Натижада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва минтақани комплекс ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш соҳалари аниқланган, фаол инвестиция сиёсати юритишга имкон яратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг экзоген омилларни, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришни эътиборга олган ҳолда мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари “инвестицион фаолиятни ва юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантириш бўлими” томонидан макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 06/636а-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йилда минтақада экспорт ҳажми 13,5 фоизга ошган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish