Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмуҳаммедов Юсуф Шакарбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек миллий-маданий дунёқарашининг фразеологик сатҳ аспектидаги таҳлили”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fil646. 
Илмий раҳбар: Элтазаров Жўлибой Донабоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий, моддий ва ботиний олам концептларини ифодаловчи фразеологик сатҳ бирликлари мисолида ўзбек миллий-маданий дунёқарашини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек тили лисоний манзарасининг фразеологик бирликлар орқали ифодаланган сегментида инсон ижтимоий, моддий ва ботиний олам концептлари актуаллашувининг миллий-маданий, психологик, ижтимоий, маънавий, гендерологик каби хусусиятлари очиб берилган;
фразеологик бирликлар орқали ифодаланган тушунча ва тасаввурларнинг концептуаллашуви жараёнида лисоний онг билан концептуал онгнинг когнитив-прагматик ва лингвокультурологик фарқланиши ҳолатлари лисоний, этимологик, когнитив-семантик ва когнитив-прагматик жиҳатдан далилланган;
миллий-маданий дунёқараш тилнинг функционал ва структурал тараққиётига мос равишда лингвомаданий жамоада мавжуд маданий маркерлигининг лингвистик манбалари сифатида образли асос, этносоциум тажрибаси, сўз реалиянинг мавжудлиги каби лисоний ҳамда сўзловчининг ҳис-туйғулари ва гендер муносабатлар каби нолисоний омиллар асосида вужудга келиши, бу жараённинг тил бирликларида юз берувчи маъно-мазмун тараққиётини ҳаракатлантириб туриши асосланган;
тилимизга хос оламнинг лисоний манзарасининг фразеологик бирликлар орқали ифодаланган қисмида ижтимоий, моддий ва ботиний оламларига оид концептлар репрезентлашувининг ўзбек лингвомаданий жамоасига хос тажрибанинг спецификлиги, сўз-реалиялар, архаизмлар, мифологемалар каби лингвистик манбаларни қамраб олувчи лингвомаданий ва фрейм, стереотип, гештальт каби оператив бирликларга таяниладиган лингвокогнитив жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек миллий-маданий дунёқарашининг фразеологик сатҳ аспектидаги таҳлили бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
миллий-маданий дунёқарашнинг фразеологик бирликлардаги репрезентациясини атрофлича ўрганиш, универсал концептлар этноспецифик хусусиятларининг лингвомаданий таҳлили асосидамиллий-маданий дунёқарашга оид хулосалардан И-204-4-5 “Ахборот-коммуникацион технологиялари асосида инглиз тили мутахассислик предметларидан виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидагиинновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 89-03-1038-сон маълумотномаси). Натижада, инсон моддий ва ботиний олам концептларининг фразеологик бирликларда шаклланиши ва когниция жараёнлари ҳамда лингвомаданий аспектлари очиб берилган;
ўзбек лингвомаданий жамоаси оламининг фразеологик манзарасида инсоннинг ижтимоий, моддий ва ботиний олам концептларининг объективлашув доирасида мазмун ҳамда улар экспликациясини илмийочиб беришга доир таклиф ва тавсиялардан “Countrystudy” номли дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-814-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликни такомиллаштириш ва ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
лингводидактик амалиётлар учун фразеологик бирликларнинг лингвомаданий потенциали,концептлар экспликациясининг лингвомаданий жамоага хос усуллари, фразеологик бирликларни тил ва нутқда истифода этиш нутқий ифоданинг прагматик имкониятларини орттириши ҳақидаги хулоса ва тавсиялар“Aspire (C1+)” номли дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-814 сон маълумотномаси). Натижада, дарслик мавзуларини такомиллаштириш ва лингводидактик салоҳиятни оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish