Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Муталиб Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологиялари», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1078.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришнинг когнитив, аффектив, хулқ-атвор мезонлари ҳамда интегратив тавсифга эга кўрсаткичлари узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишга қўйиладиган талабларнинг компетенциявий ёндашув билан бевосита ва билвосита алоқадорлиги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчи-ёшларда маънавий тафаккурни тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти жараён субъектларининг тарбиявий фаолиятини интеграциялаш, социумнинг салбий таъсирини коррекциялашга доир қисқа ва ўрта муддатли фокус-тренингларни тактик жиҳатдан мақбул лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришнинг имитацион ва ноимитацион тавсифга эга интегратив технологиялари миллий тарбия усуллари ҳамда инновацион тарбия шаклларини кооператив қўллашга доир муаммоли, аналитик, амалий вазиятларни адаптив шароитларда мослашув даражасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларда маънавий тафаккурни тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тарбия фани бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этишнинг интерактив шаклларини қўллаш, кооперативликка устуворлик бериш асосида тарбиявий ишлар тизимида оила ва маҳалла ҳамкорлигини вертикал ҳамда горизонтал асосда бойитишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологиялари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришнинг когнитив, аффектив, хулқ-атвор мезонлари ҳамда интегратив тавсифга эга кўрсаткичларини узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишга қўйиладиган талабларнинг компетенциявий ёндашув билан бевосита ва билвосита алоқадорлиги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1967-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшлар маънавий тафаккурини миллий фазилатларга устуворлик бериш асосида ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчи-ёшларда маънавий тафаккурни тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти, имитацион ва ноимитацион тавсифга эга интегратив технологияларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълим мактабларида “Тарбия” фанини ўқитиш Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1967-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда ижтимоий компетенцияларни таркиб топтириш орқали уларнинг маънавий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчи-ёшларда маънавий тафаккурни тарбиялашда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлик технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тарбия фани бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этишнинг интерактив шаклларини қўллаш, кооперативликка устуворлик бериш асосида тарбиявий ишлар тизимида оила ва маҳалланинг ҳамкорлигини вертикал ҳамда горизонтал асосда бойитишга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170927124. “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” (2018-2020 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1967-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришнинг интегратив технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish