Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймиров Шерзод Тухтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабида физиканинг электродинамика бўлимини муаммоли ўқитиш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1187.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш технологиялари дефиницияси ўқувчи мустақил ижодий фикрлаши ташкилий-тузилмавий компонентларининг дидактик-методик имкониятлари қамрови “кейс стади”, “ақлий ҳужум”, “таълим”, “синквейн” каби интерфаол методлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
физиканинг “Электродинамика” бўлимига доир сонли, сифат, график, синтетик, алгебраик, экспериментал, ижодий, эвристик мазмундаги масала¬ларни муаммоли вазиятлар яратиш ёрдамида ечишнинг тезкор усули иллюстрациялаш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитишда акмеологик ва аксиологик ёндашувнинг дидактик, методик имкониятлари муаммоли вазият, муаммоли ечим, муаммоли суҳбат, муаммоли таҳлил асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш стратегия¬сини турли типдаги муаммоли масалалар ечишнинг амалий фаолиятлари ёрдамида аниқлаштириш, сифат ва самарадорлигини оширишга оид педагогик тажриба-синов натижалари асосида методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физиканинг “Электро¬динамика” бўлимини муаммоли ўқитиш технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш технологиялари дефиницияси ўқувчи мустақил ижодий фикрлаши ташкилий-тузилмавий компонентларининг дидактик-методик имкониятлари қамрови “кейс стади”, “ақлий ҳужум”, “таълим”, “синквейн” каби интерфаол методлар интеграцияси асосида аниқлаштирилиб, 8-, 10-, 11-синфларининг “Физика” дарс¬ликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 17 февралдаги 01/11-04/6-214-сон маълумотномаси). Натижада, бу ўқув¬чиларнинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитишга оид билими, кўникмаси, малакаси ва компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган;
физиканинг “Электродинамика” бўлимига доир сонли, сифат, график, синтетик, алгебраик, экспериментал, ижодий, эвристик мазмундаги масалаларни муаммоли вазиятлар яратиш ёрдамида ечишнинг тезкор усули иллюстрациялаш асосида такомиллаштирилиб, Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 17 февралдаги 01/11-04/6-214-сон маълумотномаси). Натижада, амалга оширилган инновацион ёндашувга асосланган ҳолда, умумий ўрта таълим мактаби ўқув дастурларида физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш технологиялари такомиллаштирилган;
физиканинг “Электродинамика” бўлимини муаммоли ўқитиш стратегиясини турли типдаги муаммоли масалалар ечишнинг амалий фаолиятлари ёрдамида аниқлаштириш, сифати ва самарадорлигини оширишга оид олиб борилган педагогик тажриба-синов натижалари асосида илмий методик таклиф ва тавсиялардан “VIII синф ўқув¬чиларига электродинамикани муаммоли ўқитиш” номли ўқув-методик қўл¬ланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 09 июлдаги 001428-сон муаллифлик гувоҳномаси). На¬тижада, физикани муаммоли ўқитиш самарадорлиги ҳамда физика ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish