Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Раъно Рамизитдиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсар кунжарасини экстракциялаш ва олинадиган мойини рафинациялаш технологияларини модернизация қилиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси ва биотехнологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T143.

Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.К/Е.35.01.

Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Тиллаева Гульнара Уринбаевна, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: махсар кунжарасини экстракциялаш технологияларини модернизациялаш ва олинган мойни ноанъанавий масса алмашиниши жараёнларининг интенсификацияси усулларини қўллаб, самарали маҳаллий кимёвий реагентлар билан рафинациялашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гранулаланган кунжаранинг структуравий-механик ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

гранулаланган махсар кунжараси ва қобиғини углеводородли эритувчида экстрациялаш жараёнини кўрсаткичлари аниқланган;

махсар кунжарасини экстракция жараёнини интенсификация қилишда мисцеллани горизонтал колоннанинг пастги қисмидан юқори қисмига қараб 65-700С қиздириш орқали рециркуляциялаш исботланган;

махсар мойини гидратациялаш ва нейтраллашда механик-кимёвий фаоллашувни қўллаш орқали таркибдаги ассоциатларни (мицеллани) парчалаш имконини бериб жараёнларни 1,2–1,3 баробар интенфицирлаш аниқланган;

махсар мойини нейтраллашда анъанавий каустик сода ўрнига силикат натрийни қўллаш орқали нейтралланган мойнинг чиқиши 1,5–2,0% га ошиши исботланган;

махсар мойини оқартиришда махаллий лойли минераллар ва кўмирдан олинган адсорбентларнинг танлов хусусиятлари аниқланган;

оқартирилган махсар мойини юқори чиқиши ва юқори сифат кўрсатгичларини таъминловчи самарадор махаллий адсорбентлар композицияси яратилган;

махсар мойини экстракциялаш ва комплекс рафинациялашнинг модернизацияланган технологик жараёни яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Махсар кунжарасини экстракциялаш ва олинадиган мойини рафинациялаш технологияларини модернизация қилиш бўйича таклифлар асосида:

оқартирилган махсар мойини юқори чиқиши ва юқори сифат кўрсатгичларини таъминловчи самарадор махаллий адсорбентлар композицияси «O’ZPAXTASANOATEKSPORT» XKга жорий этилган.  («O’ZPAXTASANOATEKSPORT» XK 2017 йил 17 февралдаги ВД-ё/264-сон маълумотномаси). Натижада махсар мойини сифати талаб даражасига етказиш имконини берган;

махсар мойини экстракциялаш ва рафинациялашни модернизацияланган технологияси «O’ZPAXTASANOATEKSPORT» XK ишлаб чиқаришига жорий этилган. («O’ZPAXTASANOATEKSPORT» XK 2017 йил 17 февралдаги ВД-ё/264-сон маълумотномаси). Натижада гранулаланган кунжарасини анъанавий ракушкасини экстракция қилинишига нисбатан углеводородли эритувчини йўқотиш 15–20%га камайган ва олинадиган мисцелла концентрацияси 3–4%га оширилган, ишлаб чиқилган гидратация жараёнини қўллаш ва махсар мойини ишқорли рафинациялашда таклиф этилган силикат натрий эритмасидан фойдаланиш хисобида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги 17% ошишига имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish