Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Нигора Нуриддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достони поэтикаси”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil508. 
Илмий раҳбар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз, филология фанлари доктори; Эшонқулов Ҳусниддин, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достони поэтикасини, шоирнинг ўз салафлари илк достонига муносабатини аниқлаш, достон структураси, сюжети, композицияси, образлар ва ҳикоятлар генезиси, вазн ҳамда қофия масалалари, ғоявий-семантик, лексик-стилистик хусусиятларини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Ҳайрат ул-аброр»нинг муқаддимавий достон сифатида «Хамса»нинг кейинги достонларига очқич вазифасини бажаргани достон таркибидаги кўнгил таърифидаги боб, ҳайратлар, мақолат, ҳикоятларда акс этган муқаддимавий ишоралар ва поэтик хусусиятларнинг кейинги достонларда бадиий образлар моҳиятига сингдирилиб, мукаммал ривожлантирилиши ҳамда кенг кўламли сюжет ҳосил қилиши далилланган;
ҳамд, муножот, наът ва ҳайратларнинг маърифий-ирфоний моҳияти, асар структурасидаги позицияси, шоир эстетик идеалини ифода этиш, достон семантик қурилишини шакллантириш сингари муҳим функциялари аниқланиб, уларнинг «кириш боблар», «муқаддимавий боблар», «илова характеридаги боблар» эмаслиги, хусусан, ҳайратлар достонда асосий семантик қатламни, ғоявий-бадиий марказни ташкил этиши исботланган;
достондаги барча образлар асар сюжети ва композициясига боғлиқ ҳолда таркиб топгани, асар сюжети таркибида иштирок этувчи қаҳрамонлар экани асосланиб, муаллиф образининг достон умумий сюжетини шакллантириш, асар таркибий қисмларини бирлаштириш ва бошқаришда муҳим компонент эканлиги аниқланган;
Алишер Навоийнинг достон бадиияти борасидаги маҳорати ва новаторлиги асарнинг қофия тизими, вазн хусусиятлари, асар тилининг ўзига хослиги ва услуб поэтикаси таҳлили орқали асослаб кўрсатилган ҳамда достондаги маърифий-ирфоний ғоялар ва бадиий-эстетик жиҳатлар Учинчи Ренессанс даври ёшлари маънавий тарбиясида бирламчи асосга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий «Ҳайрат ул-аброр» достони поэтикасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
достоннинг жанрий хусусиятлари, достон таркибидаги ҳамд, муножот, наът ва ҳайратларнинг жанр поэтикасини махсус ўрганиш, сюжет ва композицион хусусиятларини образлар тизими билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этишга оид назарий хулосаларидан  ФА-Ф1-Г002 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифалар ижросида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 23 июлдаги 168/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишининг мумтоз адабий жанрлар поэтикаси, сюжет ва композицияси таҳлилига доир янги илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
достон ҳикоятларида акс этган ғоявий-бадиий, маърифий-ирфоний ғоялар ҳамда шоир поэтик маҳорати ва услубининг қорақалпоқ мумтоз адабиёти вакиллари ижодига таъсирига доир назарий хулосаларидан ФА-Ф-1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 24 июндаги 142/1-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ мумтоз адабиётидаги ҳикоятларнинг маънавий илдизлари маърифий-ирфоний қарашлар билан боғлиқлиги ҳамда Алишер Навоий услубининг қардош халқлар адабиётига таъсирини янада ойдинлаштиришга хизмат қилган;
достон бадиияти, образлар тизими, тил ва услуб масалаларига доир назарий таҳлилларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг «Ассалом, янги кун», «Қадрият», «Адабий муҳит», «Назм ва наво», «Тарихдан сабоқлар» сингари телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 майдаги 01-02/44-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг достон бадиий қиммати ва маърифий аҳамияти борасидаги билимлари такомиллашувига, кўрсатувларнинг илмий даллилларга бой бўлишига хизмат қилган;
достондаги илмий-назарий, маърифий-ирфоний, бадиий-эстетик ғоялар талқинига оид фикр-мулоҳазаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан ўтказилган «Навоийлик ёш навоийхонлар», «Навоий достонлари билимдони», «Ёш китобхон» каби турли танловларнинг сценарийсини шакллантиришда ҳамда бўлим тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлимининг 2021 йил 23 июндаги 23-сон маълумотномаси). Натижада, достонда ифода топган умумбашарий ғоялардан Учинчи Ренессанс даврида маънан етук авлодни тарбиялашда фойдаланишнинг илмий-педагогик мезонлари ишлаб чиқилишига, ёш ижодкорлар қобилиятини ўстиришга, уларни маънавий рағбатлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish