Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарниязов Азизбек Турганбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоқлар тарихининг Оренбург экспедицияси ҳужжатларида акс эттирилиши (1734-1744 йй.)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD.Tar422.
Илмий раҳбар: Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Сайманов Султанбай Сыргабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Хоразм Маъмун Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оренбург экспедицияси ҳужжатлари асосида XVIII аср қорақалпоқ халқининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиёга 1715-1725 йилларда минтақанинг минерал бойликларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган ҳарбий экспедициялар натижасида қорақалпоқ ерлари Россиядан Бухоро ва Бадахшонга, сўнг улар орқали Ҳиндистонга борадиган рус савдогар карвонлари учун бандаргоҳ сифатида муҳим аҳамиятга эга бўла бошлаганлиги далилланган;
Россия империяси томонидан амалга оширилган экспедициялар доимий характерга эга бўлмаган бўлса-да, улар метрополиянинг Марказий Осиёдаги геостратегик ва ташқи иқтисодий сиёсий манфаатларини амалга оширишда ёрдам берадиган янги «экспансия воситаси» сифатида хизмат қилганлиги асосланган; 
қорақалпоқ-рус муносабатларида Россия империяси асосан ўлканинг транзит савдо-иқтисодий манфаатларини кўзлаган бўлса, маҳаллий аҳоли ўзларини қора металл буюмлар ва саноат маҳсулотлари билан таъминлаганликлари исботланган; 
Оренбург экспедициясининг XVIII асрга оид қорақалпоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда этногеографик ва сиёсий материаллари асосида қорақалпоқ ижтимоий-сиёсий бошқарув соҳаларининг заиф дифференцияси оқибатида  ҳокимиятнинг заифлашуви юз бериб, бу эса ўз навбатида бутун қорақалпоқ жамиятининг тарқоқлашуви ва давлат тузумининг таназзулига олиб келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оренбург экспедицияси (1734-1744 йй.) ҳужжатлари асосида қорақалпоқлар тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўрта Осиёга 1715-1725 йилларда минтақанинг минерал бойликларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган ҳарбий экспедициялар натижасида қорақалпоқ ерлари Россиядан Бухоро ва Бадахшонга, сўнг улар орқали Ҳиндистонга борадиган рус савдогар карвонлари учун бандаргоҳ сифатида муҳим аҳамиятга эга бўла бошлаганлиги борасидаги тадқиқот натижаларидан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф8-005 – «История Каракалпакстана (с древнейших времен по сегодняшний день)» фундаментал лойиҳасини ёзиш учун фойдаланилган (2007-2011 йй.) (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 6 июлдаги 17.01/79-сон маълумотномаси). Натижада XVIII аср қорақалпоқ халқининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихига тегишли бўлган масалаларни манбалар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;
Россия империяси томонидан амалга оширилган экспедициялар доимий характерга эга бўлмаган бўлса-да, улар метрополиянинг Марказий Осиёдаги геостратегик ва ташқи иқтисодий сиёсий манфаатларини амалга оширишда ёрдам берадиган янги «экспансия воситаси» сифатида хизмат қилганлиги ҳақида маълумотлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2012-2014 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 – «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 6 июлдаги 109-сон маълумотномаси).  Натижада кўплаб тарихий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодисаларни тушунишга хизмат қилган;
қорақалпоқ-рус муносабатларида Россия империяси асосан ўлканинг транзит савдо-иқтисодий манфаатларини кўзланган бўлса-да, маҳаллий аҳоли ушбу жараёнларда ўзларини қора металл буюмлар ва саноат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилганлиги масаласига оид илмий натижалардан «Қорақалпоғистон» Радиоканалидаги «Фан ва таълим» ахборот-таълим дастуридаги эшиттириши орқали аҳолига, ўқувчи ёшларга, талабаларга, олимларга тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2020 йил 6 июлдаги 01-02/139-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда қорақалпоқ халқи тарихига янгича назар билан қараш имконини яратган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish