Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Сарвиноз Сайфуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XI–XIII асрларда Мовароуннаҳр тилшуносларининг араб грамматик назарияси бўйича илмий тадқиқотлари», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil111.

Илмий маслаҳатчи: Куранбеков Аҳмад, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Исломов Зоҳиджон Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи:  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Замахшарийнинг «Муфассал», Мутарризийнинг «Мисбоҳ» ва Даририйнинг «Муқаддима» асарлари мисолида мовароуннаҳрлик олимларнинг ўша давр араб тили грамматикасига қўшган ҳиссаларини аниқлаш ва улар кашф қилган араб тилшунослигидаги янгиликларнинг ҳозирги араб тили грамматикасига таъсирини илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Замахшарийнинг «Муфассал», Мутарризийнинг «Мисбоҳ» ва Даририйнинг «Муқаддима» илмий асарларини муомалага киритиш асносида араб тилининг фонетик ва грамматик тизимига мовароуннаҳрлик олимлар томонидан киритилган илмий-назарий фикрлар далилланган;

араб тилшунослигининг ҳозирги ҳолати, соҳа терминологиясида Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган тилшунослар киритган имала, лафǜа ва жумла терминлари ҳисобига бойиш йўллари исботланган;

мовароуннаҳрлик тилшуносларнинг араб тили назариясини ривожлантиришдаги ўрни ва улар томонидан яратилган назарий қарашларнинг ҳозирги тил назариясига таъсири асослаб берилган;

грамматик асарлар услуби масаласига оид муаммолар бартараф этилиб, терминларни ўгиришда сўзма-сўз таржимага йўл қўймаслик, грамматик қоидаларни таржима қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

 Ўрта аср Мовароуннаҳр тилшунослари тадқиқотларининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:

«Муфассал», «Мисбоҳ» ва «Муқаддима» ёзма манбаларидан бадиий кўргазма залларида ташкил этилган тарихий мавзудаги экспозицияларни шакллантиришда тасвирий асарлар учун мавзу ва манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 29-сон маълумотномаси). Жорий этилган натижалар ўзбек халқи миллий-маданий мероси тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтиришга манба бўлиб хизмат қилган;

«Ҳамидуддин Даририйнинг «Муқаддима» асари: матн ва тадқиқ» монографиясидан мамлакатимиз бой тарихини, унинг бетакрор маданиятини ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этишда фойдаланилган («ХАМАR»  халқаро алоқалар марказининг 2017 йил 16 февралдаги 02/5-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун мамлакатимиз тарихи ва илмий мероси тўғрисидаги маълумотларни етказиб беришда манба бўлиб хизмат қилган;

мовароуннаҳрлик тилшунослар томонидан яратилган илмий асарларнинг қўлёзмаларидан санъат йўналишидаги музейларнинг экспозицияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2017 йил 7 февралдаги 22-сон маълумотномаси). Экспозицияларда илмий натижаларнинг қўлланилиши ўрта асрларда Марказий Осиё ҳудудида қўлланилган ёзувлар, уларнинг ёзув маданияти ва туркий халқлар турмушида тутган ўрнини кўрсатиш ва аниқ баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish