Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Онахон Маннаповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари бадиий идрокини ривожлантириш (аудиториядан ташқари машғулотлар мисолида), 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD /Ped1066.
Тадқиқот иши бажарилган муассаса: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфатджон Илхомджонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида  бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида бадиий идрокни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг креатив тафаккур ва бадиий идрокини ривожлантиришнинг ҳиссий, иродавий, интеллектуал, мотивацион каби психологик-педагогик хусусиятлари ҳамда фаоллик, ривожланганлик, сабабийлик, натижавийлик каби диагностик мезонлари давлат таълим стандартлари ва малака талабларини интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
компонентли ва анъанавий ёндашувларни қиёслаш асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлиги ҳамда бадиий идрокини ривожлантириш тизимининг педагогик имкониятлари (касбий фаолиятга амалий тайёрлаш ва ижодий йўналтириш) касбий қадриятлар (шахсий, касбий ва хусусий компетенциялар)ни аудиториядан ташқари машғулотлар мазмунига оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг бадиий идрок тизимини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ишбилармонлик ўйинлари (тадқиқотчилик вазиятлари, турли педагогик вазиятларни моделлаштириш); амалий ишлар танлови, тренинглар (гуруҳий мулоқот, шахслараро муносабатларни моделлаштириш) каби метод ва интерфаол усуллар интеграцияси асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари педагоглик касбига компонентли йўналганликни таркиб топтиришнинг креатив фикрлашга асосланган қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва шахсий-касбий ривожланишидаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир мослашувчан, иқтидорни аниқлашга йўналтирилган муаллифлик методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида бадиий идрокни ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг креатив тафаккур ва бадиий идрокини шакллантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари (ҳиссий, иродавий, интеллектуал, мотивациявий) ҳамда диагностик мезонлари (фаоллик, ривожланганлик, сабабийлик, натижавийлик)ни аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар “Узстандарт” агентлигининг  2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишларининг давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-297-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялардан касбий таълим мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
компонентли ва анъанавий ёндашувларни қиёслаш асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлиги ҳамда бадиий идрокини шакллантириш тизимининг тузилмавий компонентларини  аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида ривожлантириш механизм-ларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ЁО-А1-009 “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида  инновацион электрон ўқув-услубий мажмуани яратиш”  инновацион тадқиқот лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-297-сон маълумотномаси). Натижада таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши талабаларининг билим ва кўникмалари ошган;
инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалар асосида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг  бадиий идрок тизимини  ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишбилармонлик ўйинлари (тадқиқотчилик вазиятлари, турли педагогик вазиятларни моделлаштириш) каби метод ва усулларни такомиллаштириш бўйича таклифлар “Аудиториядан ташқари машғулотларда бўлажак ўқитувчилар бадиий идрокини шакллантириш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-297-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш сифат ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагоглик касбига компонентли йўналганликни таркиб топтиришнинг қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва шахсий-касбий ривожланишдаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир муаллифлик методикаси ПЗ-2017-0927124 “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” ҳамда ЁО-А1-009 “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида  инновацион электрон ўқув-услубий мажмуани яратиш” инновацион лойиҳаси доирасида талабаларнинг бадиий идроки даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-297-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида бадиий идрокни ривожлантириш диагностикасини амалга ошириш методикаси мазмуни такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish