Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокиров Умиджон Уткур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ацетилен, аммиак ва аминлар асосида пирроллар олишнинг чиқиндисиз технологияларини яратиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1287.
Илмий раҳбар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Рихсибой Қўчқорович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тузилиши аввалдан белгиланган пиррол ҳосилалари олиш технологиясини яратиш ва уларнинг қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беш аъзоли азот гетероатомли гетероциклик бирикмалар синтези учун d10-орбиталлари тўлган металл оксидлари асосидаги полифункционал катализаторлар таркиби ишлаб чиқилган;
таъсир массалари таркибини кадмий ва рух фторидлари билан промотрлаш натижасида Cd(OH)F, Zn(OH)F, Al(OH)2F ва Al(OH)F2 гидроксифторидлар ҳосил бўлиши рентгенографик усулда исботланиб, пиррол ҳосилалари синтезида селективлиги асосланган;
пирролни диазосирка кислота этил эфири ва монохлорсирка кислота реакциялари таққосланиб, азоқўшиш жараёни (унум - 84 %) карбоксиметил-лашга (унум - 56 %) нисбатан самарали эканлиги исботланган; 
пиррол ва унинг ҳосилалари асосида олинган препарат 0,0000001 % концентрацияларда ўсимликларни ўсишини фаоллаштириш хусусиятларини намоён этиши аниқланиб, эталонган нисбатан буғдой донида ўсиш 24,3 % ва бодринг уруғларида эса 15,9 % га юқори эканлиги асосланган;
тузилиши аввалдан бегиланган пиррол ҳосилалари ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Металл оксидлари ва фторидлари, ацетилен, аммиак, бутин-2-диол-1,4 асосида синтез қилинган пиррол ва унинг ҳосилалари, ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи воситалар ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиррол ва унинг функционал ҳосилалари Тошкент вилоятидаги «Хуснитдин Обод Файз» боғдорчилик фермер хўжалигида ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 14-3060-сон маълумотномаси). Натижада, 0,0001 % концентрацияларда эталон альфа-индолил сирка кислотага нисбатан буғдой уруғларида 24,3 % юқори бўлган препарат олиш имконини берган;
пирролни карбоксиметиллаш маҳсулоти - альфа-карбоксиметиленпиррол Тошкент вилоятидаги «Хуснитдин Обод Файз» боғдорчилик фермер хўжалигида бодринг уруғларини унишини стимулловчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 14-3060-сон маълумотномаси). Натижада, 0,0001 % концентрацияларда ўсимликларни ўсишини стимулловчи, бодринг уруғларини унушини эъталонган нисбатан 15,9 % га оширувчи препарат олиш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish