Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиева Наргиза Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятда демократик жараёнларни жадаллаштиришда ёшлар идеосферасини шакллантириш масалалари”, 23.00.03-Cиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ss279.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда ёшлар идеосферасини шаклланти-ришга таъсир этувчи мезонларни такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнда ёшларнинг сиёсий тизимдаги иштирокини фаоллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар идeосферасининг шаклланишига жамиятдаги сиёсий тизим, миллий ғоя, сиёсий плюрализмнинг жорий қилинганлик даражаси ва сиёсий, иқтисодий-ижтимоий жараёнларнинг позитив ёки негатив динамикаси таъсир кўрсатиши асосланган;
жамиятдаги демократик жараёнларни жадаллаштириш миллий манфаат-ларга асосланган ғоя ва мафкуранинг ёшлар манфаатларини, орзу-истакларини ўзида намоён этишига боғлиқ эканлиги ва айни вақтда ривожланиб бораётган демократик жараёнлар ёшлар идeосферасининг шаклланишига (сиёсий онги, тафаккури ва маданияти ривожига) ижобий таъсир кўрсатиши очиб берилган; 
маънавий ва мафкуравий таҳдидларга бой глобал ахборотлашган мураккаб даврда ёшлар идeосферасини самарали шакллантиришнинг қуйидан юқорига институционал (маҳалла+таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари+давлат ҳокимияти органлари) ўзаро ҳамкорлик механизми такомиллаштирилган; 
миллий манфаатларни рўёбга чиқаришда ёшларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигининг ортиб бориши, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлиги ва уларнинг амалда ўзини намоён этиши ёшлар идеосферасини шаклланганлик даражасини белгиловчи энг муҳим меъзонлар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшлар идеосферасини шакллантиришда жамият сиёсий тизимининг ўрнини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш натижасидаги олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар идeосферасининг шаклланишига жамиятдаги сиёсий тизим, қабул қилинган миллий ғоя, сиёсий плюрализмнинг жорий қилинганлик даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар динамикасининг таъсири ҳамда жамиятдаги демократик жараёнларни жадаллаштириш миллий манфаатларга асосланган ғоя ва мафкуранинг ёшлар манфаатларини, орзу-истакларини ўзида намоён этишига боғлиқ эканлиги ва айни вақтда ривожланиб бораётган демократик жараёнлар ёшлар идeосферасининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатиши бўйича билдирилган илмий-назарий таклифлардан Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар орасида олиб борилаётган маънавий-тарбиявий тарғибот ишлари дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда DAI CASSS (USAID) билан амалга оширилган ҳамкорлик лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 03 августдаги 1-16-23-1992-сон, “Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг 2021 йил 6 июлдаги 374-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар билан ишларни ташкил қилишдаги функционал самарадорлигини оширишга, ёшлар орасида олиб борилаётган маънавий-тарбиявий тарғиботларнинг илмий-маърифий асосларини мустаҳ-камлашга, ҳудудий бўлинмаларида ёшлар идеосферасини шаклланганлик даражасини белгиловчи энг муҳим индикаторларни аниқлашдаги сўровномалар мазмунини белгилашда, шунингдек Жиззах вилоятидаги маҳалла ёшлари ўртасида кўп томонлама мулоқотни йўлга қўйиш орқали “Тенгдош-тенгдошга” ёшлар тармоғини яратиш, “Ёшлар ўртасида зўравон экстремизмни олдини олиш борасида ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” каби ижтимоий лойиҳалар сифатини оширишга хиўмат қилган; 
маънавий ва мафкуравий таҳдидларга бой глобал ахборотлашган мураккаб даврда ёшлар идeосферасини самарали шакллантиришнинг қуйи-дан юқорига институционал ўзаро ҳамкорлик механизми такомиллашти-ришга қаратилган таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди дастурини такомиллаштиришда, қўлланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 8 июлдаги 01/01-280-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши партиянинг маънавий-ғоявий асосини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, мафкуравий тарғибот  ишларини ривожлантириш, партия ёшлар қаноти фаолиятини такомиллаштиришга, партия ходимлари ахлоқий онгини ривожлантиришга қаратилган ўқув семинарлари ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда илмий манба бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish