Sayt test rejimida ishlamoqda

Тугалов Фарход Қаршибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «Физикани ўқитишда талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражада шакллантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped651.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Рахматулла Нурмурадович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор; Махмудов Юсуп Ганиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физикани ўқитишда талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражада шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ядро ва зарралар физикаси бўлимини ўқитиш жараёнида илмий билишнинг илмий абстракция, фикрий моделлар, илмий ғоялар ва гипотезалар каби назарий ва кузатиш, эксперимент ўтказиш, илмий фактлар асосида олинган натижаларининг баёни, таҳлил ва умумлаштириш каби эмпирик методларига таянилган ҳолда талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш тузилмасининг когнитив – кундалик, касбий, илмий билимлар, қадрий – қадриятлар, ғоялар, меъёрлар, ҳиссий-иродавий – шахсий қарашлар, эътиқотлар, амалий – билимларни умумлаштириш каби  компонентлари аниқлаштирилган;
талабаларда илмий дунёқарашни компетентлик даражасида шакллантиришнинг методик тизими муаммоли ўқитиш жараёнида талаба шахсининг ижодий фаолиятини муаммоли ўқитиш, иллюстрацияли тушунтириш, ахборот-маълумот, дастурлашган таълим каби тарбиялаш технологияларини ўқув жараёнига тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
зарралар физикаси бўйича ўқув лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва амалга ошириш босқичлари мазмуни зарраларнинг турли хил кинематик характеристикалари (бурчак, импульс) юқори аниқликда ҳисобланган, тажриба усулида олинган натижалар асосида тақсимотлар олишда дастурлашган таълим технологияларини қўллашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражасида шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминоти ядро ва зарралар физикаси бўлимига доир масалалар, тест ва лаборатория каби креатив топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикани ўқитишда талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражада шакллантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
ядро ва зарралар физикаси бўлимини ўқитиш жараёнида илмий билишнинг илмий абстракция, фикрий моделлар, илмий ғоялар ва гипотезалар каби назарий ва кузатиш, эксперимент ўтказиш, илмий фактлар асосида олинган натижаларининг баёни, таҳлил ва умумлаштириш каби эмпирик методларига таянилган ҳолда талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш тузилмасининг когнитив – кундалик, касбий, илмий билимлар, қадрий – қадриятлар, ғоялар, меъёрлар, ҳиссий-иродавий – шахсий қарашлар, эътиқотлар, амалий – билимларни умумлаштириш каби  компонентларига оид таклифлардан 2016-2017 йилларда амалга оширилган 259-02-01-1087 рақамли «Automated analysis of nuclear track emulsion in fundamental and applied problems of nuclear physics» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5596-сон маълумотномаси). Натижада, ядро физикасидаги фундаментал ва амалий муаммоларга доир ядровий эмульсия методикасида таҳлилларни автоматлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш жараёни талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражасида шакллантиришга хизмат қилган; 
талабаларда илмий дунёқарашни компетентлик даражасида шакллантиришнинг методик тизими муаммоли ўқитиш жараёнида талаба шахсининг ижодий фаолиятини муаммоли ўқитиш, иллюстрацияли тушунтириш, ахборот-маълумот, дастурлашган таълим каби тарбиялаш технологияларини ўқув жараёнига тизимли қўллашга оид таклифлардан «Педагогика» таълим соҳаси 5110200 – физика ва астрономия ўқитиш методикаси бакалаврият таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5596-сон маълумотномаси). Натижада “Ҳозирги замон ва коинот физикаси” танлов фани бўйича талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган;
зарралар физикаси бўйича ўқув лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва амалга ошириш босқичлари мазмуни зарраларнинг турли хил кинематик характеристикалари (бурчак, импульс) юқори аниқликда ҳисобланган, тажриба усулида олинган натижалар асосида тақсимотлар олишда дастурлашган таълим технологияларини қўллашга ҳамда талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентлик даражасида шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминотига оид таклифлардан 254-04-14 рақамли «Design of crystalline molecular network by hydrogen bonds and studies of organic ferroelectrics» (2018-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5596-сон маълумотномаси). Натижада, ядро ва зарралар физикаси бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш самарадорлиги ошган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish