Sayt test rejimida ishlamoqda

Жанзаков Анвар Ботироевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактабларида география фанини ахборот технологиялари воситасида ўқитиш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.3.PhD/Ped610.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент; Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 7-синф география фанини ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб ўқитишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
7-синф география фанидан таянч компетенциялар таркибига кирувчи ахборотлар билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш босқичлари интерфаол харита, вебга мўлжалланган дидактик ўқув воситалар, назорат қилувчи ва баҳоловчи амалий дастурлардан фойдаланиш элементларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ахборот таълим муҳитида география фанини ўқитишда ўқувчиларнинг таҳлил ва синтез қилишини, ижодий фаоллигини, креатив фикрлашини ҳамда компетентлигини дидактик ва ривожлантирувчи имкониятларининг онлайн ва оффлайн тестлар (TIMSS, PISA асосида), тўгараклар ва ахборот ресурслари мажмуасидан иборат модели яратилган;
умумий ўрта таълим мактабларида 7-синф география фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари (шахсга йўналтирилган, муаммоли), виртуал харита, уч ўлчовли ўқув воситалар, мультимедиали иловалар каби дидактик электрон таълим ресурслари билимлар кетма-кетлигига кўра интеграциялаш, тизимлаштириш, мослаштириш ва бойитиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида 7-синф география фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишга қаратилган интерфаол методлар (“Резюме”, “ФСМУ”, “Муаммоли”) ва замонавий ахборот технологиялари асосида ўқитиш моделларини ривожлантириш, махсус доменга жойлаштирилган электрон таълим ресурсларини икки босқичда олиб бориш, онлайн ўқув машғулотларни виртуал шаклда ташкил этишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида география фанини ахборот технологиялари воситасида ўқитиш механизмларини такомиллаштириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
7-синф  география фанидан  таянч  компетенциялар  таркиби ахборот технологиялари воситасидан  фойдаланиш ҳамда ахборот таълим муҳитида география фанини ўқитишда ўқувчиларнинг таҳлил ва синтез қилишини, ижодий фаоллигини, креатив фикрлашини ҳамда компетентлигини дидактик ва ривожлантирувчи имкониятларининг онлайн ва оффлайн тестлар, тўгараклар ва ахборот ресурслари мажмуасидан иборат модели яратишга оид таклифларидан 2012–2016 йилларда амалга оширилган Ф1-ХТ-0-16955-рақамли «Телекоммуникация тизимларининг глобаллашуви шароитида мактаб ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг асосий муаммолари» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2020 йил 17 декабрдаги 01/11-01/6-1538-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари ўқувчиларнинг география бўйича тегишли компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида 7-синф география фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари ва дидактик электрон таълим ресурсларни ўқув босқичлари ҳамда  билимлар  кетма-кетлигига  кўра интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан 2011–2012 йилларда амалга оширилган ИХТ-2012-1-14-рақамли «Умумий ўрта таълим мактабларида табиий фанлар мазмунини узвийлигини таъминлаш технологияси» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2020 йил 17 декабрдаги 01/11-01/6-1538-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиялардан 7-синф география фанининг ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятини кенгайтирган;
умумий ўрта таълим мактабларида 7-синф география фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишга қаратилган интерфаол методлар ва ахборот технологиялари асосида ўқитиш моделларини ривожлантириш, машғулотларини виртуал шаклда ташкил этишга оид таклиф ва тавсиялардан 2012–2014 йилларда амалга оширилган А7-ХТ-1-29687-рақамли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган глобал экологик муаммоларни таълим воситасида ҳал этишга стратегик ёндашувлар» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2020 йил 17 декабрдаги 01/11-01/6-1538-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиялардан 7-синф география фанининг ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish