Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Мухаммад Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолашга ўргатиш методикаси», 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1224.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институтида бажарилган.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолашга ўргатиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
компетенциявий ёндошув шароитида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолашга ўргатиш мазмуни объективлик ва холислик, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик ва яхлитлик, изчиллик, кўргазмалилик, умумийлик ва хусусийлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим тизимида (ўқув мақсадлари, мазмуни, таълим жараёни) бўлажак технологик таълим ўқитувчиларига таълим олувчиларнинг ўқув жараёни натижалари (психологик, интеллектуал имкониятлари, маънавий-ахлоқий сифатлари)ни баҳолашга ўргатишнинг шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ижтимоий-педагогик, касбий эҳтиёж ва қизиқишларини эьтиборга олувчи психологик, таянч ва фанга оид компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик, аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларини ташкил этишнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган; 
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолаш компетентлигини шакллантириш модели талабаларда замонавий баҳолаш (рейтинг, кредит модул тизими) кўникмаларнинг мавжуд даражасини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар (мустақил таълим ва педагогик амалиёт)да ривожлантиришнинг интерфаол таълим методлари (SWOT таҳлил, кейслар ва муаммоли топшириқлар, интеллектуал карта, портфолио) ҳамда дидактик воситалари (ўқув дастгоҳлар, жихозлар ва вертуал стендлар, медиа визуал кўргазмалардан тўғри ва сифатли фойдаланиш)ни тўғри танлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолаш бўйича кўникмалари шаклланганлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари (мативацион-қадриятли, билиш, амалий фаолиятли, шахсий тажриба-рефлексив) ҳамда даражалари (юқори, ўрта, паст) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак технологик  таълим ўқитувчиларининг ўқув жараёни натижаларини баҳолашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университларида бўлажак технологик таълим ўқитувчилари таёрлаш мазмунига таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини назорат қилиш ва баҳолашга оид тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да кўрсатиб ўтилган ғояларни амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5153-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим жараёни мазмуни (дарснинг ўқув мақсадлари, мазмуни, ўқитиш жараёни) бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини ўқув жараёни натижаларини баҳолашга ўргатишнинг методик-психологик йўналишлари, хусусиятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
технология дарсларида ёғоч билан ишлашни ва ўқув жараёнини объектив ва ҳаққоний баҳолашга оид илмий ёндашувларни ўз ичига олган “Технология ва дизайн ёғочларга ишлов бериш дастгохлари” номли дарслик  яратилиб, илмий жамоатчилик орасида оммалаштирилган мазкур дарсликда  баён қилинган назарий ёндашувлардан бўлажак технологик таълим ўқитувчилари тайёрлашда педагогика назарияси ва амалиётидан ўқув ресурсларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5153-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёни натижаларини назорат қилиш ва баҳолашга ўргатишда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг баҳолаш кўникмаларини мавжуд даражасини педагогик амалиётда ривожлантириш тамойиллари, шакллари, воситалари,усул ва методларини белгилаш асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish