Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ахмат Иброгимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин олд дeвори опeрациясидан кeйинги чурраларини композит матeриаллардан фойдаланиб протeзлашни экспeримeнтал- клиник баҳолаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib512.
Илмий раҳбар: Турсуметов Абдусаттор Абдумаликович, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Садыков Рустам Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи  ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Полипропилен эндопротезини янги маҳаллий гемостатик коллаген  гемогубкадан фойдаланган ҳолда яра асоратларининг олдини олиш ҳамда операциядан кейинги вентрал чурра аллогерниопластикаси натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полипропилен тўрларнинг тажрибада биринчи марта in vitro шароитида, шунингдек, биологик парчаланадиган целлюлоза маҳсулоти «Гемогубка» билан қопланганда, биологик мос хусусиятларга эгалиги қиёсий жиҳатдан ва динамикада исботланган; 
вентрал чурралар операциясидан кейинги йирингли-яллиғланиш яра асоратлари ривожланишининг асосий индикатори бактериялар эканлиги ўрганилган; 
маҳаллий гемостатик препарат «Гемогубка» аллогерниопластиканинг серома ҳосил бўлиши ва йирингли-яллиғланишли яра асоратларининг олдини олишда экспериментда ва клиникада биринчи марта янги махаллий препарат целлюлоза хосиласи коллаген гемогубкадан фойдаланилган;
антибиотик мирамицин билан қопланган енгил полипроплен тўрнинг операциядан кейинги яралар йиринглашида индикатор бактерияларга нисбатан бактериоцид хусусиятлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорин олд девори операциясидан кейинги чурраларни композит гемогубка материаллардан фойдаланиб пластика қилиш бўйича олинган натижалари асосида:
қорин олд девори операциядан кейинги чурраларни аллогерниопластикаси асоратларини олдини олиш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қорин олд девори операциядан кейинги чурраларни аллогерниопластикасидан кейинги серомани ва операциядан кейинги яранинг йирингли-яллиғланиш асоратларини олдини олиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 мартдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қорин бўшлиғи қисилган чурралари йирингли асоратларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали касалликни даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 
қорин олд девори операциядан кейинги чурраларини протезлашда гемогубка ҳамда мирамистин билан комбинацияда ишлов берилган полипропилен тўрлардан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган «Инфекция билан зарарланган жароҳатларда аллогенопластика ёрдамида жарохат асоратларни олдини олиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома инфекцияланган шароитда хам аллогерниопластикани қўллаш имконини берган;
қорин олд девори амалиётдан кейинги чурраларни полипропилен тўрнинг биологик мослигини ошириш ва мамлакатимизда ишлаб чикқарилган янги махаллий гемостатик коллаген гемогубкадан фойдаланиб,жарохат асоратларини олдини олишнинг махаллий усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги «Happy Life» хусусий шифохонасининг клиник амалиётига, ногиронларни реабилитация қилиш Республика маркази клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 июлдаги 08–09/7962-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қорин олд девори амалиётдан кейинги чурралари билан хастланган беморлар хирургик даволашининг бевосита натижалари яхшиланишига, беморларнинг шифохонада бўлиш ўртача давомийлиги қисқаришига ва беморларнинг эрта ижтимоий-меҳнат реабилитациясига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish