Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланазаров Алланазар Худашкуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотларнинг иммун тизимига таъсири хусусиятларини баҳолашга мажмуавий ёндошиш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib.1456.
Илмий раҳбар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номлари: Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Нигора Яхёевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Федоськова Татьяна Германовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Андижон давлат тиббиёт институти»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотнинг (соя мисолида) иммун тизимига таъсири хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашга мажмуавий ёндошишдан иборат бўлган 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибада ген-модификацияланган соянинг иммун тизим ҳужайралари миқдорий ва нисбий кўрсаткичларига салбий таъсир этиши, бунинг оқибатида организм иммун тизимида иммунологик дисбаланс вужудга келиши аниқланган;
тажрибада ген-модификацияланган соянинг иммунокомпетент ҳужайраларга таъсир даражаси ҳужайралараро қиёсий аниқланган; 
айраларига таъсири даражаси хромосома абберрациялари пайдо бўлиши ҳамда митотик фаоллик пасайиши кўринишида ифодаланиши қиёсий тарзда исботланган;
ген-модификацияланган соя таъсирида тажриба ҳайвонлари иммун тизими кўрсаткичлари ўзгаришлари даражасини баҳоловчи истиқболни белгиловчи тажрибавий иммунодефицит индекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тажрибада ген-модификацияланган соянинг иммун тизимига таъсири хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
ген-модификацияланган маҳсулотнинг (соя) суяк кўмиги ҳужайраларига таъсир даражасини аниқлаш услубини мувофиқлаштириш имконини берган «Ген-модификацияланган маҳсулот истеъмол қилган лаборатория ҳайвонлари суяк кўмиги ҳужайраларидаги цитогенетик ўзгаришларни ўрганиш ва баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-р/88-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ген-модификацияланган соянинг тажрибада организм иммунокомпетент ҳужайраларга таъсир даражасини аниқлаш ва баҳолаш имконини берган.
ген-модификацияланган маҳсулотларнинг иммун тизимига таъсири бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотларнинг иммун тизими кўрсаткичларига таъсирини қиёсий баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 8н-р/463-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ген-модификацияланган маҳсулотларни иммун тизимга таъсир даражасини аниқлаш имконини берган.
тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотнинг иммун тизимига таъсири хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашга мажмуавий ёндошиш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, хусусан, Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасига, Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасига, Ҳазорасп тумани санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8н-д/109-сон маълумотномаси). Натижада ген-модификацияланган маҳсулотнинг иммун тизимига таъсирини тахлил қилиш ва салбий таъсирини олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish