Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Азизбек Амонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда миллталараро тотувликни таъминлаш жараёни эволюцияси», 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/S31.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Матибаев Тасполат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Жўраев Қодиржон Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш жараёни эволюциясини социологик таҳлил қилиш ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида амалга оширилаётган миллий сиёсат концепциясида мультикультурализм, толерантлик, плюрализм, тенг ҳуқуқлилик тамойиллари устувор йўналишлар сифатида  ўрин олишининг ижтимоий аҳамияти асосланган; 
мамлакатимизда миллатлараро тотувликни шакллантиришда бағрикенглик, инсонпарварлик, эзгулик фазилатларининг уйғунлашуви билан бирга тенг имкониятлар муҳити яратилганлиги ва маънавий-интеллектуал ривожланишида позитив динамик тенденция амал қилаётганлиги исботланган;
миллатлараро муносабатларда консенсус даражасига эришишда миллатлараро алоқа маданияти интенсивлашувининг муҳим жиҳатлари ва яқин ўн йилликда кутилаётган трансформацион жараёнларининг социологик прогнози очиб берилган; 
ижтимоий муносабатларни такомиллаштиришда ҳар бир шахснинг фаолиятини  манзилли, мақсадли фаоллаштириш, индивидуал ривожланишини, миллатлараро тотувликни, ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш негизида инсон ва жамиятнинг маърифатли ривожланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда миллталараро тотувликни таъминлаш жараёни эволюциясибўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида амалга оширилаётган миллий сиёсат концепциясида мультикультурализм, толерантлик, плюрализм, тенг ҳуқуқлилик тамойиллари устувор йўналишлар сифатида  ўрин олишининг ижтимоий аҳамияти асосланганлигига оид таклифидан 2020 йилнинг 24 ноябрь куни қабул қилинган «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-бобдаги 30-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитасининг 2020 йил 30 декабрдаги 04/5-05-39-сон маълумотномаси). Натижада, янги Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик муносабатларининг қонуний асоси яратилган.  
мамлакатимизда миллатлараро тотувликни шакллантиришда бағрикенглик, инсонпарварлик, эзгулик фазилатларининг уйғунлашуви билан бирга тенг имкониятлар муҳити яратилганлиги ва маънавий-интеллектуал ривожланишида позитив динамик тенденция амал қилаётганлиги исботланганлигига оид тавсияларидан Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишининг 5.1.-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастурининг VIII боби ижроси бўйича ўтказилган тарғибот ишларида, шунингдек, Марказнинг 2017-2020 йилларда амалга оширилган амалий тадқиқотлар лойиҳаси  «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот ҳуружларига қарши курашнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» мавзусидаги давлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 23 декабрдаги 1113-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистоннинг маънавий дунёқараши юксалиши бўйича амалий методика яратилди ҳамда янги Ўзбекистонинг миллий ғоясида миллатлараро тотувлик устувор ғоя сифатида киритиш белгиланган.    
миллатлараро муносабатларда консенсус даражасига эришишда миллатлараро алоқа маданияти интенсивлашувининг муҳим жиҳатлари ва яқин ўн йилликда кутилаётган трансформацион жараёнларининг социологик прогнози очиб берилганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорининг 4-иловаси 16-банди ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5447-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва миллий қадриятларга ҳурмат, ёт ғояларга қарши туриш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини янада ошириш имкони яратилган.
ижтимоий муносабатларни такомиллаштиришда ҳар бир шахснинг фаолиятини  манзилли, мақсадли фаоллаштириш, индивидуал ривожланишини, миллатлараро тотувликни, ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш негизида инсон ва жамиятнинг маърифатли ривожланиши асосланганлигига оид таклифидан Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши, шунингдек, 2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича йўл харитасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 11 декабрдаги 01-08-15-31-сон маълумотномаси). Натижада, Қўмита бошчилигида мамлакатимизда истиқомат қилувчи 130 дан ортиқ миллат ва элатлар миллатлараро тотувлик ғояси остида яшашни таъминловчи йўл харитасини миллий маданий марказлар ҳамда Вазирлик, идора, корхона, ташкилот, муассасалар иштирокида ишлаб чиқиш, шунингдек, уни амалиётга жорий этиш механизмлари тайёрланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish