Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Ўктамжон Шералиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш тизимидаги ютуқ ва муаммолар (1991-2018 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В.2018.3. PhD/Tar 295.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Аҳмаджон Хуваевич, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш иши тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
1990-йиллар ўрталаригача республикадаги иқтисодий қийинчиликлар ва таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг танқислиги натижасида олий ўқув юртларида талабалар сонининг қисқариб борганлиги ҳамда унинг энг қуйи нуқтаси 1997-1998 ўқув йилига тўғри келганлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида умумтаълим мактаблари сонининг йилдан-йилга ортиб бориши жараёнида олий таълим учун квоталарнинг талаб ва таклиф асосида ажратилмаганлиги, пировардида математика, физика, чет тили, бошланғич таълим фанлари бўйича педагог кадрлар танқислигининг юзага келганлиги далилланган;
педагогика йўналиши олий ўқув юртларининг маънавий-маърифий тадбирлар режасида асосан диний экстремизм ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, бой тарих, ўтмиш, мерос, қадрият ва урф-одатларни тарғиб этиш мавзулари асосий ўринлардан бирини эгаллаганлиги асосланган;
таълим соҳасини ислоҳ қилишда консерватив йўналиш танланганлиги,  ижтимоий ривожланиш муаммоларининг ечимини топишда янги шароитга мослашишнинг инобатга олинганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2018 йилларда Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнининг ютуқ ва муаммоларини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим соҳасини ислоҳ қилишда консерватив йўналиш танланиб, ижтимоий ривожланиш муаммоларининг ечимини топишда муддатини кечиктириш сиёсатининг илгари сурилиши ва янги шароитга мослашишни инобатга олиниши каби илмий натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 89-03-499-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ислоҳотларни моҳиятини асослаб бериш имконини берган;
умумтаълим мактаблари сонининг йилдан-йилга ортиб бориши жараёнида олий таълим учун квоталарни талаб ва таклиф асосида ажратилмаганлиги  пировардида математика, физика, чет тили, бошланғич таълим фанлари бўйича педагог кадрлар танқислигини келтириб чиқарганлигига оид назарий хулосалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг ёшларга бағишланган “Қашқадарёда таълим тизими ислоҳотларининг натижалари” кўрсатуви, “Олтин воҳа” радиосининг “Илм маърифат” радиоэшиттириши дастурий сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 февралдаги 04-15/401-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларни мазмунан бойитишга, томошабинларда Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотлари ва педагогик кадрлар тайёрлаш тарихи ҳақида кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish