Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Абдусамат Халимовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Адаптив тестлов технологиясининг самарадорлигини оширишда стандартлашган метод ва воситаларни қўллаш», 05.02.04 – «Стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T462
Илмий раҳбар: Джумабаев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.T.124.01
Расмий оппонентлар: Муминов Нажмиддин Шамситдинович, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба ва тингловчилар билимини холисона баҳолашда адаптив тестлов технологиясининг самарадорлигини ошириш учун стандартлашган метод ва воситаларни қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвариант тест топшириқларини қўллаш синалувчилар қолдиқ билимини оширишга боғлиқлигини асословчи адаптив тестлов усули ишлаб чиқилган; 
тест топшириқларини стандартлаштириш натижасида талабалар эгаллаётган билимларнинг Вейбулл тақсимот қонунияти билан аппроксимацияланувчи сифат қўрсаткичларини кафолатловчи дастурий мажмуа такомиллаштирилган;
тест топшириқларини мураккаблик даражаси бўйича дифференциациялаб, тўғри жавоблар учун балларни тест мураккаблигига қараб ўзгартириш имконини таъминловчи баҳолаш технологияси такомиллаштирилган; 
талаба ва тингловчилар билимини олинган жавоблар натижасига қараб, тестларнинг мураккаблик даражасини ўзгартириш имконидан келиб чиқиб, квалиметрик баҳолаш усулини таъминловчи адаптив тестлов технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адаптив тестлов технологиясининг самарадорлигини оширишда стандартлашган метод ва воситаларни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг билимини холисона баҳолашга қаратилган, компьютер дастурлари асосидаги адаптив тестлов технологияси бир қатор ОТМларда жорий этилган (ЎзРОЎМТВнинг 2019 йил 28 октябрдаги 10/1303 – сон маълумотномаси). Натижада талабалар қолдиқ билими салмоғи қўлланилаётган ўхшаш методларга нисбатан АДУ, ФарПИ ва ЖизПИ да 28-32%, ҚарМИИда 25-30% га ортган;
тест топшириқларини қўллаш билан талабалар билимини сифат кўрсаткичларининг кафолатлаш учун дастурий мажмуа ишлаб чиқилиб, бир қатор ОТМларда жорий этилган (ЎзР ОЎМТВнинг 2019 йил 28 октябрдаги 10/1303-сон маълумотномаси). Натижада битта синалувчига нисбатан ЖизПИ да 12 минг сўм, ФарПИ ва АДУ да 11,5 минг сўм, ҚарМИИ да 10 минг сўмни ва йиллик ҳар бир ОТМда 7,5 млн. сўм миқдорида ҳақиқий иқтисодий самарадорликка эришилган;
мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида тингловчиларнинг билимини холисона баҳолашга қаратилган, компьютер дастурлари асосидаги адаптив тестлов технологияси “Ўзстандарт” агентлиги тасарруфидаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти" давлат муассасаси (Стандартлар институти)гажорий этилган(“Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1126-сон маълумотномаси). Натижада талабалар қолдиқ билими салмоғи қўлланилаётган ўхшаш методларга нисбатан 28-32% га ошган;
тингловчилар қолдиқ билимини ошириш имконини берувчи инвариант тест топшириқларини қўлловчи адаптив тестлов усули ишлаб чиқилиб, “Ўзстандарт” агентлиги тасарруфидаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти" давлат муассасасида жорий этилган (“Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1126-сон маълумотномаси). Натижада битта тингловчидан 12,5 минг сўм ва йиллик ўртача 7,5 млн. сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish