Sayt test rejimida ishlamoqda

Арифджанова Камола Сайфуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган экстракцион фосфор кислотаси асосида натрий ва натрий-аммоний ортофосфатларнинг физик-кимёвий асослари ва технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/T149.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Баходир Элбекович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МҚ фосфоритларини техник ва озуқабоп натрий ва натрий-аммоний ортофосфатларига қайта ишлаш технологиясини физик-кимёвий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кальцийли бирикмалар – кальций оксиди, БФХ, ЮКФК билан МҚ фосфоритлардан олинган қисман фторсизлантирилган ЭФКни сульфатсизлантириш жараёнининг оптимал технологик параметрлари ва ҳосил бўлган чўкмалар таркиби аниқланган;
илк бор ЭФКни сульфат ва фтор ионларидан юқори даражада тозалаш учун сульфат ионига кальцийли реагентнинг ҳамда ЭФК таркибидаги фторга натрий силикат таркибидаги Na2Oнинг оптимал нисбатлари аниқланган;
реакциянинг изобар-изотермик потенциалининг паст қиймати (-5,54 кж/моль) сабабли ТНФ ҳосил бўлиш реакцияси қийин бориши исботланган ҳамда ЭФК ва натрий гидрофосфат эритмаларини натрий гидроксид билан нейтралланганда ТНФ ҳосил бўлиши осон кечиши аниқланган;
изомоляр серия усули билан ЭФК, натрий дигидрофосфат ва моноаммонийфосфат натрий карбонат билан ўзаро таъсири натижасида натрий дигидро-, гидро- ва ТНФлар ҳамда натрий-аммонийгидрофосфат олишнинг  мақбул  шароитлари аниқланган;
моно-, динатрийфосфатлар, моно-, диаммоний фосфатлар, натрий карбонатли системаларда визуал-политермик усул билан эрувчанлиги ва системалар оддий эвтоник турга мансуб эканлиги аниқланган. 
МҚ фосфоритларидан олинган фторсизлантирилган ЭФКни тозалаш ва аралашмалардан тозаланган мононатрий- ва динатрий фосфатларнинг эритмаларини олиш, уларни ТНФ олиш учун қайта ишлаш жараёнига технологик параметрларнинг таъсири ва ҳосил бўлган чўкмалар таркиби аниқланган;
турли хил гидратли натрий ортофосфатларнинг кристалланиш жараёнига технологик параметрларнинг таъсир қонуниятларини аниқланган;
натрий-аммоний гидрофосфат тетрагидрат ва унинг асосида натрий дигидрофосфат моногидрат синтези учун оптимал шароитлар аниқланган;
илк бор МҚ фосфоритларидан олинган ЭФКдан натрий дигидро-, гидро-, ТНФлар ва натрий-аммоний гидрофосфат олиш жараёнларининг оптимал технологик параметрлари аниқланган;
МҚ фосфоритларидан олинган ЭФКни турлича гидратланган натрий ортофосфатларга ва натрий-аммоний гидрофосфат тетрагидратга ҳамда натрий-аммонийгидрофосфат тетрагидратни натрий дигидрофосфат моногидратига қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
МҚ фосфоритлардан техник, озуқабоп ва юқори даражадаги тозаликдаги натрий ва натрий-аммоний фосфатлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
натрий фосфат олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 04968, 2014). Натижада, МҚ фосфоритларидан олинган ЭФК асосида тоза натрий ортофосфат олиш имконини берган; 
МҚ фосфоритларидан олинган ЭФКсидан натрий ортофосфатлар, шундан ТНФ ишлаб чиқариш технологияси «Uzkimyosanoat» АЖ нинг «2021-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Uzkimyosanoat» АЖнинг 2021 йил 18 августдаги 23-3-2964-сон маълумотномаси). Натижада, республикада илк бор МҚ фосфоритларидан олинган ЭФК асосида натрий ортофосфат тузларини олиш имконини берган;
моноаммонийфосфатнинг тозаланган эритмалари ёрдамида юқори тозаликдаги натрий-аммонийгидрофосфат тетрагидрати ва натрий гидрофосфат олиш технологияси «Uzkimyosanoat» АЖнинг «2021-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га  киритилган («Uzkimyosanoat» АЖнинг 2021 йил 18 августдаги 23-3-2964-сон маълумотномаси). Натижада, моноаммонийфосфатнинг тозаланган эритмаларидан техник, озуқабоп ва юқори тозаликдаги натрий-аммонийгидрофосфат тетрагидрати ва натрий дигидрофосфат олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish