Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрабоева Гулрух Солижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси топонимларининг қиёсий-тарихий ва антропоцентрик тадқиқи», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil293.
Илмий  раҳбар: Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Фарғона  давлат университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Эназаров Толиб Джуманазарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Фарғона водийси топонимияси материалларини қиёсий-тарихий ва антропоцентрик парадигмаларда очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий манба, ҳужжат ҳамда статистик маълумотномалар асосида ҳудуд топонимларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари даврий жиҳатдан асосланиб, энг қадимий даврда яратилган топонимлар луғавий қатламида, асосан, суғд тили, араблар истилосидан кейин араб, форс-тожик, ўзбек, қисман мўғул, шўролар даврида эса рус тилининг таъсири кучли бўлганлиги аниқланган;
тарихий тараққиёт натижасида таркиби фонетик, лексик ва грамматик ўзгаришларга учраган ҳамда турли босқичлар бўйича бирдан ортиқ вариантдорлик ҳосил қилган (Лаббайтағо // Лаббайтоға; Исбосган //  Избосган; Боб // Поб // Поп; Чамаш // Чамашбий // Чамоч), турли ижтимоий-сиёсий сабабларга кўра номи бутунлай ўзгарган (Миён Рудон – Работак; Қоратепа – Мўйи муборак; Оби Хон – Ўхна) ёки объектнинг вайронага айланиши, йўқотилиши натижасида ҳозирда истеъмолдан чиққан номаълум ҳудуд топонимлари (Воскат, Яшўх, Ўрашт, Кашўкас) аниқланган; 
антропотопоним, фитотопоним, ижтимоий-сиёсий терминлар асосида юзага келган ва касб-ҳунар номлари билан аталган топонимлар ўзгариши ҳамда номланишининг ижтимоий, сиёсий, лисоний жиҳатлари ҳар бир даврнинг тарихий, иқтисодий, маданий, мафкуравий шароитларига асосланган ҳолда далилланган; 
топонимларнинг диний, миллий, этник хусусиятлари ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятини акс эттирувчи меҳнат қуроллари, кийим-кечак, таомлар, миллий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ фаолияти билан боғлиқ тарзда юзага келган лингвокультуремалар ҳамда халқнинг мифологик ва диний қарашларини акс эттирган мифологемалар асосида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси топонимларини қиёсий-тарихий ва антропоцентрик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси топонимларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, топонимлар тараққиётида улар таркибида рўй берган фонетик, лексик ҳамда грамматик ўзгаришларга оид хулосалардан А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» мавзусидаги давлат амалий гранти лойиҳаси доирасидаги ўқув қўлланма, услубий кўрсатмалар ва уларнинг аудиокитоб шаклидаги нусхаларини тайёрлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 майдаги 02-07-1204/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган услубий кўрсатма ва аудиокитобларнинг илмийлиги ортган; 
тарихий манба, ҳужжат ҳамда статистик маълумотномалар асосида ҳудуд топонимларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари даврий жиҳатдан асосланиб, энг қадимий даврда яратилган топонимлар луғавий қатламида, асосан, суғд тили, араблар истилосидан кейин араб, форс-тожик, ўзбек, қисман мўғул, шўролар даврида эса рус тилининг таъсири кучли бўлганлигига оид хулосалардан И-2013-57-рақамли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришнинг мувофиқлаштириш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери» фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасининг «Ижтимоий экология муаммолари» йўналишида фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 20 августдаги 06-06/5856-сон маълумотномаси). Натижада топонимларнинг имлоси ва вариантдорлигига оид фикр-мулоҳазалар лойиҳа доирасидаги муаммоларнинг муайян даражада ҳал этилишига олиб келган; 
Фарғона водийси топонимиясининг тарихий манбалари ҳамда ҳудуд топонимларининг социолингвистик ва лингвокультурологик хусусиятларига оид илмий қарашлардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот», «Долзарб мавзу», «Замондош», «Маънавият – қалб кўзгуси», «Кун мавзуси», «Фарғона – 24» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 4 августдаги 124-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish