Sayt test rejimida ishlamoqda

Абобакирова Одина Набиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек болалар ҳикоячилигида бадиий услуб ва қаҳрамон масаласи (Н.Фозилов, Л.Маҳмудов, А.Обиджон ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil.702.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори; Баракаев Раҳматулла, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади XX аср ўзбек болалар ҳикоячилиги тараққиёти ва шаклланишида Носир Фозилов, Латиф Маҳмудов, Анвар Обиджон ижодининг ўрни ҳамда аҳамиятини, услубларидаги ўзига хослик ва муштараклик, қаҳрамонлар талқинидаги маҳорат масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек болалар ҳикоячилигининг жонли таъсирчан миллий қаҳрамон яратиш билан боғлиқ  ифода ва тасвир усуллари, шаклланиши ва такомили билан боғлиқ назарий асослари ўзбек халқ оғзаки ижоди, Шарқ мумтоз адабиёти, рус ва Ғарб адабиёти анъаналари асосида юзага келганлиги, ўзига хос юксалиш босқичини босиб ўтганлиги илк бор Носир Фозилов, Латиф Маҳмудов, Анвар Обиджон асарлари  мисолида аниқланган;
ўзбек болалар ҳикоячилиги талқин ва тасвиридаги ҳаётийлик ҳамда ҳаққонийлик, ифода услубининг гоҳ бадиий тўқимага, гоҳ ҳаёт ҳақиқатига, гоҳ енгил юморга, гоҳ чуқур фалсафага уйғун акс эттирилиши ёзувчи таржимаи ҳоли, дунёқараши, ёндашувидаги бетакрорлик, қаҳрамон ва воқеликни танлай билиш маҳорати билан боғлиқлиги исботланган; 
XX аср ўзбек болалар ҳикоялари таъсирчанлигини таъминлаган юксак бадиият, турли давр ва қаҳрамонлар талқини, миллий руҳият тасвиридаги ижодкорнинг ўз услубини топишдаги ижодий изланишлари маҳсули бўлган анъанавийлик ва ўзига хослик, бадиий маҳорат ва индувидуал ёндашув ижтимоий-сиёсий воқелик адабий муҳит, халқнинг турмуш тарзи билан боғлиқлиги  Носир Фозилов, Латиф Маҳмудов, Анвар Обиджон асарлари мисолида далилланган;  
болалар ҳикояларининг бетакрор услубий-композицион ва сюжет қурилишида ёзувчининг биографияси билан боғлиқ воқеалар, мавзу ва образларни танлашдаги ёндашуви муҳим эканлиги, улар асар бадиий-эстетик қиммати, ҳаётийлиги, таъсирчанлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар  ҳикоячилигида Носир Фозилов, Латиф Маҳмудов, Анвар Обиджон асарлари тадқиқига асосланган бадиий услуб  ва  қаҳрамон   масаласи мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида: 
ўзбек болалар ҳикоячилигининг ҳаётий, ҳаққоний, жонли миллий қаҳрамон яратиш билан боғлиқ назарий асослари, шунингдек, унинг ўзбек халқ оғзаки ижоди ва Шарқ мумтоз адабиёти, Европа ва рус адабиёти анъаналари асосида шаклланганлиги генезиси  ва назарий асосларига оид хулосаларидан Фарғона давлат университетида 2017–2020 йилларга мўлжалланган №ОТ-Ф1-100 рақамли  “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” мавзусидаги фундаментал  лойиҳада фойдаланилган  (Олий  ва  ўрта  махсус  таълим  вазирлигининг  2020  йил   20 ноябрдаги 89-03-4856-сон маълумотномаси). Натижада “Замонавий баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманинг “Ўзбек болалар ҳикоячилигида миллий руҳият тасвири” номли 2-бобини илмий жиҳатдан бойитилган;
ўзбек болалар ҳикоячилиги талқин ва тасвиридаги жонлилик, ҳаётийлик, ҳаққонийлик каби жиҳатлар, ифода йўсинида услубнинг гоҳ бадиий тўқимага, гоҳ ҳаёт ҳақиқатига, гоҳ чуқур фалсафага, гоҳ енгил юморга уйғун акс эттирилишидаги ўрни, ёзувчи дунёқараши, ёндашувидаги бетакрорлик унинг асарга қаҳрамон ва воқеликни танлай билиш маҳорати билан боғлиқлиги хусусидаги илмий-назарий  натижаларидан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларга бажарилган “ОТ-Ф1-18 рақамли  “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада болалар мулоқотининг ўзига хос жиҳатларининг тавсифлаш мулоқот жараёнига ижтимоий, маданий, миллий омиллар таъсирини ўрганиш, болалар нутқининг структур кўринишлари ҳамда шаклланиш асосларини аниқлаш, болалар нутқида қўлланувчи сўзлар этимологияси борасидаги қарашларини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4856-сон маълумотномаси). Натижада турли дискурсларда болалар нутқининг қўлланишдаги ўзига хослик, катталар нутқи фарқларини ўрганишда хизмат қилган. Тилнинг ижтимоий ва ёшга доир қатламларининг илмий-амалий таҳлилини янги босқичга кўтариш жиҳатлари ёритилган; 
ўзбек болалар ҳикоячилигида услуб муаммоси ҳамда жанр хусусиятлари, миллий руҳият тасвири, давр ҳамда қаҳрамон талқини, сюжет қурилишдаги ўзига хосликлар, услубий-композицион, бадиий хусусиятларнинг акс этишига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2019–2020 йилларда эфирга узатилган “Маънавият сарчашмаси”, “Абадий муҳит”, “Қадрият” кўрсатувларида, шунингдек, “Маънавият – қалб кўзгуси” радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят  телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 ноябрдаги 12-01/107-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish