Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимова Сарвиноз Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенциялари шаклланганлик даражасини баҳолашнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1990.
Тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, доцент; Шарипова Дилором Жуманиёзовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак биология ўқитувчилари касбий компетенциялари шаклланганлик даражасини баҳолашнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенциялари шаклланганлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган квалиметрик мезонлари диагностик параметр ва кўрсаткичларнинг электрон таълим муҳити билан интенсив алоқадорлигини таъминлаш, инновацион фаолиятга қўйиладиган аутокогнитив талабларнинг қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқланган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенциялари шаклланганлик даражасини автоматлаштирилган баҳолаш технологияси диагностикалаш комплекси, дастурий-технологик, назорат-рефлексив каби касбий компетенция кластерлари ва назорат саволлари, интерактив, амалий, кейс, тест, компетентли йўналтирилган топшириқлар кўринишидаги баҳолаш воситалари фондининг интенсив таъсирчанлиги барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчилари касбий компетенцияларини шаклланганлик даражасини баҳолашнинг автоматлаштирилган модели анъанавий мониторинг ўтказиш жараёнларидан фарқли равишда компетенцияларнинг ривожланиш динамикасини тавсифловчи модификациялашган йиғма баҳолаш портфолиоси ҳамда локал назорат актлар комплектини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
касбий-методик тайёргарликни ривожлантириш жараёнида бўлажак биология ўқитувчисини касбий компетенциясини баҳолашнинг индивидуаллаштирилган, табақалаштирилган ва универсал методик шартларини яхлит тизим сифатида автоматлаштириш, биология ўқитиш методикаси фанини вариатив ўқитиш орқали ихтисослаштирилган таълим эҳтиёжларини қондириш, табиий фанларни ўқитишда дуал таълим имкониятларини кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини шаклланганлик даражасини баҳолашнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенциялари шаклланганлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган квалиметрик мезонлари диагностик параметр ва кўрсаткичларнинг электрон таълим муҳити билан интенсив алоқадорлигини таъминлаш, инновацион фаолиятга қўйиладиган аутокогнитив талабларнинг қайта алоқага киришиш даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5140100 – Биология бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-556-сон маълумотномаси). Натижада, кредит-модуль тизими шароитида бўладак биология ўқитувчиларининг умумкасбий ва касбий компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенциялари шаклланганлик даражасини автоматлаштирилган баҳолаш технологияси диагностикалаш комплекси, дастурий-технологик, назорат-рефлексив каби касбий компетенция кластерлари ва назорат саволлари, интерактив, амалий, кейс, тест, компетентли йўналтирилган топшириқлар кўринишидаги баҳолаш воситалари фондининг интенсив таъсирчанлиги барқарорлиги ҳамда бўлажак биология ўқитувчилари касбий компетенцияларини шаклланганлик даражасини баҳолашнинг автоматлаштирилган модели анъанавий мониторинг ўтказиш жараёнларидан фарқли равишда компетенцияларнинг ривожланиш динамикасини тавсифловчи модификациялашган йиғма баҳолаш портфолиоси ҳамда локал назорат актлар комплектини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилга доир амалий тавсиялардан 5140100 – Биология бакалавриат таълим йўналиши учун “Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсуc таълим  вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-556-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражасини мустақил баҳолаш ва коррекциялаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
касбий-методик тайёргарликни ривожлантириш ва олий таълим битирувчиларнинг касбий компетенциясини халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ мослаштириш, медиа таълим шароитида талабаларда мослашувчан кўникмаларни шакллантиришнинг интерактив дастурий воситаларини такомиллаштириш, ижтимоий мобилликни ташхис этишнинг эвристик-технологик асосларини кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИТД-1.ЁА-1-6 “Академик лицей ўқувчилари “Ботаника” ўқув қўлланмасини тайёрлаш” (2016-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-556-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг дуал таълим тизими шароитида касбий компетенцияларини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish