Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Зарифахон Муҳаммадсолиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнларида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқиш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped109. 
Илмий раҳбар: Маҳкамов Улфат Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
малака ошириш жараёнида инновациялар, илғор таълим технологиялари, ахборот янгиликлари имкониятларини таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик параметрларини аниқлаштириш асосида ўқитувчи фаолиятини ривожлантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш мулоқот, касбий маҳорат, таълимни бошқариш, ижодий ёндашув, мутолаа каби педагогик тафаккур функцияларини шахсга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
замонавий, инновациялар, педагогик, дидактик, методик ёндашувлар асосида малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини узлуксизлик  ва   узвийликнинг  «Нутқ  ва  тафаккур»  «Бумеранг»,  «Резюме», «Касбий-педагогик», «Мулоқот», «Баҳслашув», «Муаммоли таълим», педагогик ижодкорлик, педагогик маҳорат, инновацион таълим, устоз-шогирд каби концептуал йўналишлар ўз-ўзини баҳолаш ва мунтазам тузатишлар киритиб боришга мослаштирилган педагогик алгоритмни ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган;
малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш, унинг имкониятларини ва натижаларини такомиллаштириш тайёргарлик тизими касбий ва шахсий сифатларнинг педагогик жиҳатдан шаклланиш ва ривожланиш имкониятлари мустақил таълим, соғлом ва барқарор муҳит яратиш, педагогик адабиётлар ўқиш, мақсадли таълим тадбирларини ўтказиш, очиқ ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, тренинглар, видеодарсларни тайёрлаш, мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг малака оширишдан кейинги фаолияти ўқув жараёни субъектларининг акмеологик, ўзгарувчанлик самарадорлигини оширишнинг амалий-технологик тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик имкониятларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
малака ошириш жараёнида инновациялар, илғор таълим технологиялари, ахборот янгиликлари имкониятларини таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик параметрларини аниқлаштириш асосида ўқитувчи фаолиятини ривожлантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш мулоқот, касбий маҳорат, таълимни бошқариш, ижодий ёндашув, мутолаа каби педагогик тафаккур функцияларини шахсга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган ДТС ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 01-02/4-1220-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг  педагогик тафаккурини ривожлантириш, таълим-тарбия мазмуни ва педагогик тафаккур технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
замонавий, инновациялар, педагогик, дидактик, методик ёндашувлар асосида малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини узлуксизлик  ва   узвийликнинг  «Нутқ  ва  тафаккур»  «Бумеранг»,  «Резюме», «Касбий-педагогик», «Мулоқат», «Баҳслашув», «Муаммоли таълим», педагогик ижодкорлик, педагогик маҳорат, инновацион таълим, устоз-шогирд каби концептуал йўналишлар ўз-ўзини баҳолаш ва мунтазам тузатишлар киритиб боришга мослаштирилган педагогик алгоритмни ишлаб чиқиш орқали ривожлантиришга оид таклифлар 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 89-03-3706-сон маълумотномаси) Натижада, ўқитувчининг касбий махорати, мустақил таълим эгаллаши, билим олиши, мантиқий фикрлаш даражаси ошган;
малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш, унинг имкониятларини ва натижаларини такомиллаштириш тайёргарлик тизимининг касбий ва шахсий сифатларнинг педагогик жиҳатдан шаклланиш ва ривожланиш имкониятлари мустақил таълим, соғлом ва барқарор муҳит яратиш, педагогик адабиётлар ўқиш, мақсадли таълим тадбирларини ўтказиш, очиқ ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, тренинглар, видеодарсларни тайёрлаш, мультимедиа маҳсулотлари 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. 2020 йил 5 октябрдаги 89-03-3706-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик тафаккурни ривожлантириш сифатини ошириш ҳамда илғор технологияларини қўллаш имконини берган;
умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг малака оширишдан кейинги фаолияти ўқув жараёни субъектларининг акмеологик, ўзгарувчанлик самарадорлигини оширишнинг амалий-технологик тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик имкониятларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 89-03-3706-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш жараёнларида ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш мазмуни ва методикаларини такомиллаштириш имкониятини яратган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish