Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Фируз Бахтиёр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат фуқаролик хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu467.
Илмий раҳбар: Хайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Якубов Шухрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори; Хусаинов Улуғбек Шухратжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизматида манфаатлар тўқнашувини одини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ҳaмдa бу борада тегишли тaклиф ва тaвcиялaрни ишлaб чиқишдaн иборaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат харидларини амалга ошириш жараёнида келиб чиқадиган манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўз вақтида, қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермасликка нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш таклифи асосланган;
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, сотиш, шунингдек хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш, давлат мулкига тегишли маълумотларни очиқ ва шаффофлигини бузиш, бу борадаги маълумотларни белгиланган тартибда қайд этиш талабларини бўзишга нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
давлат бюджети маблағларининг сарфланиши, ўзлаштирилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бу борада Сенат ваколатларини ошириш эҳтиёжи асосланган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳолатларнинг мавжуд бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда манфаатлар тўқнашувини коррупциявий омил сифатида белгилаш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат фуқаролик хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат харидларини амалга ошириш жараёнида келиб чиқадиган манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўз вақтида, қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермасликка нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги таклиф 2021 йил 14 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–666-сонли Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республакаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 майдаги 3-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши давлат харидлари соҳасида ўзаро таниш-билишчиликни, шахсий манфаатдорликни олдини олишга, шунингдек тендер савдоларининг рақобат асосида ўтишини таъминлашга хизмат қилган;
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, сотиш, шунингдек хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш, давлат мулкига тегишли маълумотларни очиқ ва шаффофлигини бузиш, бу борадаги маълумотларни белгиланган тартибда қайд этиш талабларини бўзишга нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги таклиф 2021 йил 14 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–666-сонли Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2156-моддасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республакаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 майдаги 3-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат мулки ҳақидаги маълумот ва ҳисоботларни қатъий юритиш, давлат мулкини сотиш ва хусусийлаштириш жараёнидаги очиқликни таъминлашга хизмат қилган;
давлат бюджети маблағларининг сарфланиши, ўзлаштирилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бу борада Сенат ваколатларини ошириш юзасидан билдирилган таклиф 2021 йил 14 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–666-сонли Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунининг 3210-моддасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республакаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 8 майдаги 3-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф давлат бюджетининг мақсадсиз сарфланишини, ноқонуний ўзлаштирилишини олдини олишга, мазкур жараён устидан парламент назоратининг кучайтирилишига хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳолатларнинг мавжуд бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда манфаатлар тўқнашувини коррупциявий омил сифатида белгилаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 24 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом [Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 24 февралда 3287-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]нинг 9-банди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупциявий омилларни аниқлаш методикасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республакаси Адлия вазирлиги Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасининг 2021 йил 7 майдаги 24/32-71-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятларнинг мавжуд бўлиши ва келажакда келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish