Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Ботиржон Маъруфжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu417.
Илмий раҳбар: Мусаев Бекзод Турсунбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Нематов Жўрабек Нематиллоевич, юридик фанлар доктори (DS), доцент; Умиров Фитрат Фахриддинович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Осака (Япония).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил этиш асносида Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш билан боғлиқ илмий-назарий хулосалар ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конституциявий суднинг судьясига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёхуд одамнинг ўлимига сабаб бўлган бошқа қасддан жиноят содир этганлик айби қўйилган ҳоллардагина қўллаш зарурлиги, шунингдек мазкур қоида Конституциявий суднинг Конституциявий суд судьяси сифатида ишлаган даврида шундай жиноятни содир этганликда айбланаётган собиқ судьясига нисбатан ҳам қўлланилиши зарурлиги асосланган;
ваколатлари муддати тугаган Конституциявий суд судьясининг янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёхуд бошқа иш тақдим этиш тўғрисидаги масала ҳал бўлаётган даврда, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолиниши зарурлиги асосланган;
айни бир шахс Конституциявий суд раиси ёки унинг ўринбосари этиб икки муддатдан ортиқ сайланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланган;
Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари ёзма ариза берган тақдирда, Конституциявий суд томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Конституциявий суднинг судьясига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси унга ўта оғир жиноят ёхуд одамнинг ўлимига сабаб бўлган бошқа қасддан жиноят содир этганлик айби қўйилган ҳоллардагина қўллаш зарурлиги, мазкур қоида Конституциявий суднинг Конституциявий суд судьяси сифатида ишлаган даврида шундай жиноятни содир этганликда айбланаётган собиқ судьясига нисбатан ҳам қўлланилиши мақсадга мувофиқлигига доир таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 14-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 26 майда 06/1-05/2798-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 17 майда 15-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф Конституциявий суднинг амалдаги ва собиқ судьяларининг дахлсизлиги ҳамда бу орқали уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилган; 
ваколатлари муддати тугаган Конституциявий суд судьясининг янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёхуд бошқа иш тақдим этиш тўғрисидаги масала ҳал бўлаётган даврда, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолиниши зарурлигига доир таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 26 майда 06/1-05/2798-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 17 майда 15-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф Конституциявий суд судьяларининг моддий-ижтимоий таъминоти ҳимоясини кучайтириш ҳамда бу орқали уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилган; 
айни бир шахс Конституциявий суд раиси ёки унинг ўринбосари этиб икки муддатдан ортиқ сайланиши мақсадга мувофиқ эмаслигига доир таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 26 майда 06/1-05/2798-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 17 майда 15-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф Конституциявий суд судьяларининг ички мустақиллигини таъминлаш билан боғлиқ конституциявий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари ёзма ариза берган тақдирда, Конституциявий суд томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мақсадга мувофиқлигига доир таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 26 майда 06/1-05/2798-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 17 майда 15-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосарининнг ташқи мустақиллигига доир конституциявий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish