Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерматова Умида Сапаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисосслик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда тарихий, адабий-бадиий манбалардан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари (Чўлпон ижоди мисолида)”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2PhD/Ped.933.
Тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич,педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна,педагогика фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Чўлпон ижоди ва у билан боғлиқ тарихий, адабий-бадиий манбалар асосида ватанпарварлик туйғусини камол топтиришнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида шахс маънавий камолоти билан боғлиқ адабий таълим-тарбия интеграциясининг педагогик шарт-шароитлари ва имкониятлари Чўлпон ижодига оид тарихий, адабий-бадиий манбаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва модификацион (конференция дарслари, бинар маъруза, адабий челенжлар, мушоира дарслари) таълим шакллари воситасида аниқлаштирилган;
илмийлик, изчиллик, узвийлик, мантиқийлик каби таълим ва ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқпарварлик каби тарбия тамойилларига асосланган адабий таълим ва тарбия интеграцияси орқали ўқувчиларнинг тарихий, адабий-бадиий манбаларга бўлган қизиқишини рағбатлантириш механизмларининг педагогик асослари такомиллаштирилган;
ўрта мактабларнинг адабий таълим тизимида ватанпарварлик тарбияси мезонлари (Ватан равнақи йўлида камарбасталик, унинг шонли ўтмишига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, истиқболига ишонч, фидойилик) адабий асар таҳлилида фикрлар плюрализмига асосланган замонавий методларни (бинар, семинар, лабораторик таҳлил) қўллаш ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш жараёнини ривожлантириш орқали тизимлаштирилган;
адабий таълим жараёнида ватанпарварлик тарбияси воситасида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришнинг дидактик таъминоти Чўлпон ижодига оид тарихий, адабий-бадиий манбаларга компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда тарихий, адабий-бадиий манбалардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ва имкониятларини аниқлаштиришга оид шахс маънавий камолоти билан боғлиқ таклифлардан А-1-197 рақамли “Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш” (2015-2017) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03-2089-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа адабий таълим жараёнида тарихий, адабий-бадиий манбалар асосида ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мазмунини такомиллаштириишга хизмат қилган; 
Чўлпон ижодида Ватан тимсолининг адабий, илмий-методик тадқиқи мисолида ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг илмий-педагогик асосларига оид таклиф ва тавсиялардан маънавий-ахлоқий тарбия интеграциясининг педагогик механизмларини амалиётга тадбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 20 апрелдаги 01/11- 01/01-468-сон маълумотномаси). Натижада миллий уйғониш даврига доир адабий таълим мазмуни ва ўқитиш технологиялари самарадорлигини оширишга эришилган; 
ўрта мактабларда адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг ватанпарварлик тарбияси мезонларини белгилаш ва замонавий методларни қўллашга оид тадқиқот натижалари “Умумий ўрта таълим мактабларида тарихий, адабий-бадиий манбалар воситасида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” номли ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 20 апрелдаги 01/11-01/01-468-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мезонларини тизимлаштириш орқали таълим самарадорлигини ошириш технологияси такомиллаштирилган;
адабий таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциясидаўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини шакллантиришни Чўлпон ижодиасосида ривожлантиришнинг дидактик таъминотидан ХТ-Ф-2-004 рақамли“Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” (2008-2010) мавзусидагиёш олимларнинг фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўртамахсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03-2089-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа асосида ўзбек халқпедагогикасида ватанпарварлик тарбиясига доир фольклор анъаналарини адабий таълим жараёнига татбиқ этишнинг илмий-педагогик механизмлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish