Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Илхом Рузибайовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот-коммуникация технологиялари шароитида малака ошириш жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped330.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар:Мамадазимов Мамадмуса, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдуназар Тажибоевич,педагогика фанлари доктори, доцент; Шарипова Дилара Джуманиязовна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади axбoрoт-кoммуникaция тexнoлoгиялaри шароитида малака ошириш жараёнларини пeдaгoгик лойиҳалаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот таълим муҳитида малака ошириш жараёнларини лойиҳалаштиришда ўқув-билиш фаолиятини самарали ташкил этишнинг педагогик-психологик хусусиятлари (мотивацион йўналишлари, омиллари) ва ташкилий ҳамда дидактик компонентлари (мотивацион, когнитив, коммуникатив, индивидуал-психологик) андрагогик таълим механизм-ларининг интеллектуал ва мотивацион педагогик имкониятларини ҳисобга олиш асосида очиб берилган; 
малака ошириш жараёнларида педагог кадрларнинг лойиҳавий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш мезонлари (билим, кўникма, малака, компетенция) касбий ўз-ўзини англашнинг креативлик билан алоқадорлигини тайм-менежментининг педагогик имкониятларини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган; 
ахборот-коммуникация технологиялари шароитида педагогик лойиҳалаштиришга тайёрликни шакллантириш ва ривожлантириш моделининг амалий таркибий асоси тармоқли дастур, медиаграфика, онлайн тизим каби ахборот технологиялари воситаларининг инновацион фаолият билан ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган; 
малака оширишнинг касбга мослашиш (касбий-адаптив), таълим турига хосланган, ижтимоий мослашиш (ижтимоий-адаптив) каби бевосита ва онлайн тизимли, тармоқ дастурли каби билвосита шаклларини уйғунлаштириш асосида педагогик лойиҳалаштиришнинг муқобиллик, вариативлик, самарадорлик кўрсаткичларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация технологиялари шароитида малака ошириш жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш бўйича тадқиқот натижалари қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
ахборот таълим муҳитида малака ошириш жараёнларини лойиҳалаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва компонентларини андрагогик таълим механизмларининг педагогик имкониятлари асосида очиб бериш бўйича тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сон буйруғи билан тасдиқланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаларидаги “Таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” модули мазмунига сингдирилган ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш натижаларини ташхис қилиш механизмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2898 маълумотномаси). Натижада, малака ошириш жараёнларида педагогик лойиҳалаштириш ёндашувлари, тамойиллари ва компонентларини самарали татбиқ этишга ҳамда малака ошириш жараёнларини ташхис этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
малака ошириш жараёнларида педагог кадрларнинг лойиҳавий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш мезонларини касбий ўз-ўзини англашнинг креативлик билан алоқадорлигини таъминлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари шароитида педагогик лойиҳалаштиришга тайёрликни шакллантириш ва ривожлантириш моделини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-116 “Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасасининг педагогик таркибининг ижодий салоҳиятини ривожлантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқиш” (2015-2017 й.) лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2898 маълумотномаси).  Натижалар малака ошириш жараёнларида педагог кадрларнинг лойиҳавий-креатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
малака ошириш жараёнларининг бевосита ва билвосита шаклларини уйғунлаштириш орқали педагогик лойиҳалаштиришда муқобиллик, вариативлик, самарадорликка эришишга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-740 маълумотномаси). Натижалар олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малака ошириш жараёнларини лойиҳалаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish