Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Хуршида Халиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоя ва қиссалари бадиияти (образ ва тасвир)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1276.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Эшниязова Айимхон Шерипбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хуршид Дўстмуҳаммад ижодининг бетакрор бадиий хусусиятларини аниқлаш, хусусан, адибнинг ҳикоя ва қиссаларидаги тарихий шахс образи ҳамда замондош инсон қиёфасининг ифодаси, рамзлар замирига сингдирилган маъно қатламлари, психологик тасвир воситаларининг бадиий матнда акс этиши ҳамда ёзувчи услубининг ўзбек адабиёти ривожидаги муносиб ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда насрий асарлар поэтикасига доир назарий хусусиятларга аниқлик киритилиб, Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоя ва қиссалари асосида тарихий ва бадиий образлар табиати, бадиий матндаги тасвир усулларининг ўзига хослиги очиб берилган;
адибнинг асарларида янги типдаги қаҳрамоннинг индивидуаллиги ва бадиий умумлашмалар, ҳозирги давр глобаллашувининг инсон ахлоқи, руҳияти, дунёқараши, умуман, маънавиятига таъсири бадиий образлар моҳияти асосида далилланган;
ҳикоя ва қиссалардаги рамзлар, метафорик образлар, адабий-фалсафий талқинлар, ижодкор услубида янгиланаётган реализм, модернизм йўналишининг хусусиятлари намоён бўлганлиги ҳамда бадиий асарда психологик тасвирнинг етакчи унсурлари аниқланган;
Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди ва ўзбек адабиётининг таниқли адиблари асарлари қиёси натижасида психологик тасвирдаги фарқли ва ўхшаш жиҳатлар, услубий янгиланишлар аниқланди ва  халқ оғзаки ижодидаги мифологик образлар ва фольклор мотивларидан, жаҳон адабиёти адиблари асарларидан носирнинг ижодий таъсирлангани мисоллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоя ва қиссалари бадиияти тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адиб ҳикояларида қадимги туркий халқлар адабиёти, хусусан, “Авесто” тарихий манбасида ифодаланган Зардушт бобо образи, халқ оғзаки ижодидаги мифологик тасаввурлар ва қорақалпоқ фольклори мотивларидан ижодий таъсирлангани ҳақидаги илмий хулосалардан ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 11 майдаги 135/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти насрида фольклоризм унсурлари, мифологик образлар, миллий урф-одатлар, қадриятлар, муқаддас қушлар ҳақидаги мифологик ва диний қарашларнинг ўзаро қиёсий-типологик тарзда талқин этилганлиги ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
туркий халқлар адабиётининг бир бўлаги бўлган ўзбек адабиёти, хусусан, истиқлол даври ўзбек адабиётини ўрганишда истеъдодли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ўзига хос бадиий-ижодий услуби, мавзу, ғоя, қаҳрамон муаммосини ўрганиш масалалари, рамзийлик, теран руҳий тасвир, назарий хулосаларидан Туркия давлати Артвин университетида бажарилган 2013.S.23.02.15 рақамли “Pirimkul Kadirov'un Romanları Üzerine Bir İnceleme” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Туркия давлати Артвин Чоруҳ университетининг 2021 йил 18 июндаги Е3545-сон маълумотномаси) Натижада лойиҳа насрий асарлардаги образлар бадиияти, рамзлар, метафорик тасвирларга доир илмий-таҳлиллар билан бойиш имкониятига эга бўлган.
насрий асарлар бадииятини ўрганиш масаласи ва тамойиллари, хусусан Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикояларининг бадиий хусусиятлари, ёзувчининг ўзига хос услуби, ҳикоя ва қиссаларидаги психологик тасвир етакчилиги ҳақидаги таҳлилий, илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгаши ҳисобот йиғилишларида, ижодий тадбирлар дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 10 июндаги 09-32/17- сон маълумотномаси). Натижада ижодий тадбирлар ва Наср кегаши ҳисоботи учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish