Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Азамат Одил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарих фалсафаси концепциялари эволюцияси», 09.00.03 –  Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal180.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчихра Негматовна, фалсафа фанлар доктори, профессор; Жураев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарих фалсафаси концепциялари эволюциясининг Ўзбекистон тараққиётидаги ўрнини фалсафий концептуал жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарих фалсафаси концепция назариялари қавмлар, династиялар, империялар ва даврий парадигмалар алмашинуви кўринишида босқичма-босқич хронологик эволюцияда ривожланганлиги, социумлар ўртасида тарихий воқеаларни «таксонамик алоқалари» эмас, ўзаро таъсир алоқаларининг трансформацияси тараққиёт моделларининг асосини ташкил этганлиги фалсафий жиҳатдан асослаб берилган;
тарих фалсафасида тарихий воқеаларни моделлаштириш мезонлари, тарихий ривожланиш қонуниятлари, анъанавийлик ва замонавийлик кўринишлари тарихни ўрганишдаги мантиқий конструкциялар, гносеологик услублар, холислик ва объективлик каби ёндошувлар эпистемологик тизим асосида далилланган;
замонавий фалсафада тарих фалсафаси концепцияси турли халқлар ва миллатлар тарихини ўрганишда миллий хусусиятларга таяниш, тарихий тараққиётнинг объектив қонуниятларини ҳисобга олиш, тарихни сохталаштириш орқали ёшларнинг онгини манипулация қилишга бўлган уринишларнинг космополитик, манқуртлик каби салбий оқибатларини олдини олишда замонавий тарихий тафаккурнинг бунёдкор, креатив, яратувчанлик каби ижобий таъсирлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
тарих фалсафасининг формацион, цивилизацион, модернизацион концепцияларида асосий ҳаракатлантирувчи қонуният синергетик тараққиёт эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарих фалсафаси концепциялари эволюцияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тарих фалсафаси концепция назариялари босқичма-босқич хронологик эволюция: қавмлар, династиялар, империялар ва даврий парадигмалар алмашинуви кўринишида тизимлаштирилган, хусусан социумлар ўртасида тарихий воқеаларни «таксонамик алоқалари» эмас, ўзаро таъсир алоқаларининг трансформацияси тараққиёт моделларининг асосини ташкил этганлиги тарихни даврлаштириш мезонларига оид таклиф-тавсиялардан «Замонавий Ғарб фалсафасининг долзарб муаммолари» номли ўқув қўлланманинг «Баден мактабининг қадриятлар фалсафаси» номли қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2884-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланманинг назарий-методологик асоси такомиллашган;
тарих фалсафасининг формацион, цивилизацион, модернизацион концепцияларида асосий ҳаракатлантирувчи қонуният синергетик тараққиёт эканлиги даврма-давр қиёсий ўрганилган ҳамда уларнинг умумий, чекланган ва ўзига хос хусусиятларига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётида тарих фалсафаси концепцияларининг тизим ташкил этувчи қонуниятларини миллий ривожланиш концепциясига татбиқ этиш методологиясидан ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириб борувчи “Йўл харита”лар ишлаб чиқишда назарий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 3 октябрдаги 02/09-1272-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар, хотин-қизлар орасида миллий ўзликни англашга оид услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларга доир миллий сиёсатни юритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
тарих фалсафасида тарихий воқеаларни моделлаштириш мезонлари, тарихий ривожланиш қонуниятлари, анъанавийлик ва замонавийлик кўринишлари тарихни ўрганишдаги: мантиқий конструкциялар, гносеологик услублар, холислик ва объективлик ёндошувлари кўринишидаги эпистемологик тизимига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида,жумладан, марказ томонидан «Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар» дастурининг «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар» номли VIII бобининг«Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, меъморий ва тарихий ёдгорликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги объектлар ҳақидаги маълумотларни 3D форматида намойиш этадиган электрон фото жамланма (виртуал саёҳат) яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш» мавзуидаги 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат Кенгашининг 2020 йил 15 октябрдаги 03/07-879-сон маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан ишлаб чиқилган маънавий-маърифий ишлар чора-тадбирларини қўллаш механизмлари самарадорлиги ошган;
замонавий фалсафада тарих фалсафаси концепцияси турли халқлар ва миллатлар тарихини ўрганишда миллий хусусиятларга таяниш, тарихий тараққиётнинг объектив қонуниятларини ҳисобга олиш, тарихни сохталаштириш орқали ёшларнинг онгини манипулация қилишга бўлган уринишларнинг космополитик, манқуртлик каби салбий оқибатларини олдини олишда замонавий тарихий тафаккурнинг бунёдкор, креатив, яратувчанлик каби ижобий таъсирига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 13 июлдаги 2-13-23-1855-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси файласуф кадрларнинг шахсда миллий бағрикенгликни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish