Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухлиев Ғайратали Ахмадалиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Импорт ўрнини босувчи самарали композицион полимер елимлар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2224.
Илмий раҳбар: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Баходир Бойпўлатович, техника фанлари доктори, доцент; Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: импорт ўрнини босувчи самарали композицион полимер елимлар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органоминерал ингредиентларнинг тури, кимёвий табиати, тузилиши ва таркиби, елим композицияларининг физик-механик ва теплофизик ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда уларнинг адгезион ва когезион мустаҳкамлиги шаклланишида асосий қонуниятларни аниқлашга асосланган, олдиндан берилган хоссаларга эга бўлган композицион полимер елимлар яратилган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органик ва ноорганик ингредиентлар асосида юқори термодинамик барқарорлиги, атмосферага чидамлилиги, шунингдек, арзонлиги, иқтисодий ва экологик ҳавфсизлиги жиҳатидан ажралиб турувчи, алкоголли ичимликларнинг маркировкаларини ёпиштириш учун янги самарали импорт ўрнини босувчи композицион полимер ёпишқоқ елимлар ишлаб чиқилган;
композициянинг когезион ва адгезион хоссаларини шаклланишида органоминерал ингредиентларнинг тури, табиати, тузилиши, миқдори ва нисбатларининг аниқланган таъсир қонуниятлари асосида маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидаги органоминерал ингредиентлар асосида ишлаб чиқарилаётган композицион полимер елимларнинг оптимал таркиби аниқланган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органоминерал ингредиентлар асосида юқори когезион ва адгезион хоссаларини таъминловчи композицион полимер елимларни яратиш ва олишнинг илмий – услубий ва технологик тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Импорт ўрнини босувчи самарали композицион полимер елимлар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Композицион полимер клей» олиш учун техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 14952796-12:2021) ва акциз маркали алкоголли ичимликларни этикеткаларини ёпиштириш учун композицион елимлар олишга технологик регламент  ишлаб чиқилган (ТР 40.4-14952796-12:2021). Натижада, полимер материаллар асосида юқори адгезион хусусиятли композицион полимер елим олиш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органик ва ноорганик ингредиентлар асосида ишлаб чиқилган композицион полимер елимлар «Мастона» АЖ ишлаб чиқариш корхонасида акциз маркали алкоголли ичимликларни этикеткаларини ёпиштириш учун амалиётда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 15 июлдаги 02-19/2461-сон маълумотномаси). Натижада, алкогол ичимликлар ва ёрлиқларнинг яроқлилик муддатини ва ишончлилиги 2-3 бараварини ошириш имконини берган;
композицион полимер елимлар «Мастона» АЖ ишлаб чиқариш корхонасида амалиётда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 15 июлдаги 02-19/2461-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган елимни қўллаш орқали иқтисодий самарадорликка эга бўлиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish