Sayt test rejimida ishlamoqda

Орзикулов Бунёд Тошмирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полиакрилонитрил асосида азот ва фосфор тутган поликомплексонларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/K300.
Илмий раҳбар: Гафурова Дилфуза Анваровна, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.09.2020.К.82.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Махмуд Муратович, кимё фанлари доктори, доцент; Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиакрилонитрил асосида азот ва фосфор гуруҳлар тутган полиамфолитлар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор полиакрилонитирил асосида олинган анионитни фосфит кислота билан модификациялаб янги ионитлар олинган;
синтез қилинган ионит полиамфолитик табиатга эга бўлиб, таркибида ҳам азот, ҳам фосфит гуруҳлари борлиги исботланган;
полиамфолитга Cu(II) ионлари сорбцияси ишқорий муҳитларда ион ва координацион боғланиш ҳисобига, кислотали муҳитларда эса фақат координацион боғлар ҳисобига бориши аниқланган; 
илк бор саноат маҳсулоти бўлган аммоний-тетрамолибдат эритмасидан мис (II) ионларини ажратиб олишда фосфор тутган поликомплексонлардан фойдаланиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полиакрилонитрил толаси асосида олинган поликомплексонларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва ишлатилиш соҳалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
фосфор тутган поликомплексонлар саноат маҳсулоти бўлган аммоний-тетрамолибдат эритмасини металл ионларидан тозалаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 22 декабрдаги 63-481-сон маълумотномаси). Натижада, аммонийтетрамолибдат маҳсулотини таркибидаги қўшимча мис ионларидан тозалаш имконини берган;
поликомплексон ёрдамида ишлаб чиқилган сорбцион-спектроскопик усул «Muborak gazni qayta ishlash zavodi» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Muborak gazni qayta ishlash zavodi» МЧЖнинг 2020 йил 27 июндаги 478/GК-06-сон маълумотномаси). Натижада, атроф муҳит объектлари ва технологик материалларида мис ва никель ионларини тезкор аниқлаш имконини берган;
полиакрилонитрилни модификациялаб, синтез қилинган янги анионалмашувчи сорбентдан №А-12-53 «Атроф-муҳит объектларидан экотоксикантларни аниқлаш учун полимер ташувчиларга иммобилланган реагентлар асосида фотометрик ва сорбцион-фотометрик усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада полимер материалларга органик реагентларни иммобиллашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 июндаги 89-03-2297-сон маълумотномаси). Натижада, оғир ва заҳарли металларни аниқлашнинг сорбцион-фотометрик усулини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish