Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Иброхимжон Тургунович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтанинг дастлабки сифат кўрсатгичларини сақлаш мақсадида сепоратор ишчи органларини такомиллаштириш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1348.
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхом Дадаханович техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Анваржон Махаматхонович PhD, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Сепаратор ишчи органлари конструкциясини такомиллаштириш орқали пахта маҳсулотлари дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва иш унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
пахтани ташувчи ҳаводан ажратиш жараёнида унга таъсир қилувчи кучларнинг сепаратор тўрли сирти конструкциясига боғлиқлигидан келиб чиқиб, уни ўзгартириш орқали пахтани ҳаводан механик шикаст етказмай ажратиш мумкинлиги исботланган;
сепараторнинг ишчи камерасида тўрли сиртга ёпишган пахтанинг сидиргич таъсирида тўрли сирт юзасидаги ҳаракати траекториясидан келиб чиқиб, тўрли сиртнинг радиал стерженларга спираль шаклида ўралган симдан таркиб топган конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепараторнинг ишчи камерасида пахтанинг сидиргич ишчи юзаси бўйлаб ҳаракати траекториясидан келиб чиқиб, сидиргичнинг тўрли сирт текислигига нисбатан қия жойлашган конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепараторнинг ишчи камерасида ҳаво параметрларининг тўрли сирт юзаси бўйлаб тақсимланишини амалий ўрганиш натижасида ҳаво босими ва тезлиги тўрли сиртнинг сўрувчи қувур томонидаги нуқтасидан бошлаб ишчи камера орқа девори томон чизиқли равишда камайиб бориши аниқланган; 
сепараторнинг пахтани ҳаводан ажратиш жараёни амалий ўрганиш натижасида, пневмотранспорт ускунаси таъсир радиусининг сепаратор тўрли сирти фойдали юзаси катталигига боғлиқлиги ва спираль шаклидаги тўрли юзанинг ўрнатилиши ускуна таъсир радиусини кескин ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахтани ташувчи ҳаводан ажратиб берувчи сепаратор ишчи органларининг янги конструкцияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор қурилмаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, «Наманган пахта текс» МЧЖга қарашли «Косонсой пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ нинг 2021 йил 14 июлрдаги  №ФТ18/1477-сонли маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини 1,2%га камайтиришга эришилган;
пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор ишчи органлари рационал параметрлари «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, «Наманган пахта текс» МЧЖга қарашли «Косонсой пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ нинг 2021 йил 14-июлдаги №ФТ18/1477-сонли маълумотномаси). Натижада, жараёнда толанинг йўқолиши пахтанинг I-II навларида 0,20 кг/с гача ҳамда III-IV-V навларда эса 2,0 кг/с гача камайишига эришилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish