Sayt test rejimida ishlamoqda

Беков Ихтиёр Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Yu138.
Илмий маслаҳатчи: Аҳмедов Даврон Қувонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Акилов Алимжан Рахимович, юридик фанлар доктори, профессор; Хусанов Озод Тиллабаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини комплекс илмий-назарий таҳлил қилиш ҳамда мазкур муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий тавсия ва таклифларни илгари суришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тегишли сиёсий партиядан маҳаллий вакиллик органларига сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари тузилиши мумкинлиги асослаб берилган;
партия гуруҳлари туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимига хулоса тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги асосланган;
сиёсий партия томонидан партиянинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида ишловчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили институтини ташкил қилиш зарурлиги асослаб берилган;
сиёсий партия томонидан тайинланган ваколатли вакил сайлов комиссиясининг мажлисларида, уларга ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги асосланган;
сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли эканлиги асослаб берилган;
сиёсий партия у ёки бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:: 
тегишли сиёсий партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари тузилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 05/1-09-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши партия гуруҳларини тузиш тартибини соддалаштиришга хизмат қилган;
партия гуруҳлари туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимига хулоса тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги таклиф «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 141-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 05/1-09-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни инобатга олиниши партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилган;
сиёсий партия томонидан партиянинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида ишловчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили институтини ташкил қилиш ҳақидаги таклиф «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 142-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 05/1-09-33-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни инобатга олиниши Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг мақомини ва унинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
сиёсий партия томонидан тайинланган ваколатли вакил сайлов комиссиясининг мажлисларида, уларга ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 34-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 06/1-05/240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши сиёсий партия томонидан тайинланган ваколатли вакилнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилган;
сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 38-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 06/1-05/240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши имзоларни тўлаш жараёнида бир нечта сиёсий партия ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича сайловчиларнинг ҳуқуқини кенгайтиришга хизмат қилган;
сиёсий партия у ёки бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 42-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 20 январдаги 06/1-05/240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши сайлов жараёни иштирокчиларини иш самарадорлиги ва сайловга тайёргарлик кўриш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish