Sayt test rejimida ishlamoqda

Топилдиев Вохиджон Рахимжоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташкилий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи; Тадбиркорлик ҳуқуқи; Оила ҳуқуқи; Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Yu12. 
Илмий маслаҳатчи: Оқюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, профессор; Бобоқулов Сотволди Бобоназарович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташкилий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги  улушга эга бўлишга ҳақли эмаслиги, мазкур тақиқ кучга киргунига қадар ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги улушни олган шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмаслиги зарурати асосланган;
акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, аъзолари ва директори, унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар ва ушбу жамиятлар бошқарув органларининг аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
мулкдорнинг ўзига тегишли бўлган моддий маданий мерос объектини сақлаш бўйича вазифаларини аниқлаш, мазкур вазифаларга риоя этилмаганида унга нисбатан қўлланиладиган таъсир чораларини белгилаш, шунингдек, мазкур объектларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд қарори билан мулкдордан олиб қўйиш асослари, мазкур вазиятда даъво қўзғатиш  қоидаси асослантирилган; 
акциядорлик жамиятини тугатиш рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги оқибатида ҳаракатсиз режимга ўтказилганидан кейин 3 йил мобайнида унинг фаолияти тикланмаганида амалга оширилиши, бунда тугатувчи тайинланмаслиги асослаб берилган;
акциядорлик жамиятининг тугатилиши ҳақида тугатувчи оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши асослантирилган;
фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар тизимида корпоратив-ҳуқуқий муносабатлар учун хос бўлган ва барча корпорациялар амал қилиши лозим бўлган умумий қоидаларни қабул қилиш, корпорация кўринишидаги турли юридик шахсларга оид асосий қоидаларни фуқаролик кодексида ифодалаш, ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқи фанининг предметига киритиш  зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни фуқаровий ҳуқуқий тартибга ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги  улушга эга бўлишга ҳақли эмаслиги, мазкур тақиқ кучга киргунига қадар ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги улушни олган шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмаслиги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 06/1-05/3083вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф шўъба хўжалик жамияти ва асосий жамият ўртасидаги улушга  ҳамда асосий жамият иштирокчилари ва акциядорларининг умумий йиғилишида шўъба хўжалик жамиятининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаслигини аниқлашга хизмат қилган;
акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари ва директори, унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар ва ушбу жамиятлар бошқарув органларининг аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмаслигига оид таклифлар «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 06/1-05/3083вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамияти кузатув кенгашига сайланиш тартиби ва бунда номзодларни аниқлашга оид ташкилий муносабатларни ҳуқуқий асосларини ўрнатишга хизмат қилган;
мулкдорнинг ўзига тегишли бўлган моддий маданий мерос объектини сақлаш бўйича вазифаларини аниқлаш, мазкур вазифаларга риоя этилмаганида унга нисбатан қўлланиладиган таъсир чораларини белгилаш, шунингдек, мазкур объектларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд қарори билан мулкдордан олиб қўйиш асослари, бу вазиятда даъво қўзғатиш қоидалари тўғрисидаги таклифлари «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 06/1-05/3083вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф моддий маданий меросни асраш, унинг ҳуқуқи режимини сақлаш ва муҳофаза қилишга оид ташкилий-ҳуқуқий механизмларни аниқлаштиришга имкон берган;
акциядорлик жамиятини тугатиш рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги оқибатида ҳаракатсиз режимга ўтказилганидан кейин 3 йил мобайнида унинг фаолияти тикланмаганида амалга оширилиши, бунда тугатувчи тайинланмаслигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-592-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 104-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятини тугатиш тартибини аниқлаштириш ва унинг муддатларини қатъий белгилаш орқали тугатишга оид ташкилий муносабатларни барқарор ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
тугатувчи акциядорлик жамиятнинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-592-сон қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 104-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф тугатиш жараёнида кредиторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашнинг муҳим механизмларини жорий этишга имкон яратган.
фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар тизимида корпоратив-ҳуқуқий муносабатлар учун хос бўлган ва барча корпорациялар амал қилиши лозим бўлган умумий қоидаларни қабул қилиш, корпорация кўринишидаги турли юридик шахсларга оид асосий қоидаларни фуқаролик кодексида ифодалаш, ташкилий - ҳуқуқий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқи фанининг предметига киритиш зарурияти тўғрисидаги таклифи “Юриспруденция” таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Фуқаролик ҳуқуқи” дарслиги (I-Боб 4-§.Ташкилий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқининг предмети сифатида, 5-§.Корпоратив муносабатлар фуқаролик ҳуқуқининг предмети сифатида) да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сон буйруғи, 2019 йил 6 февралдаги 89-03-571-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фуқаролик ҳуқуқи назариясини илмий - назарий жиҳатдан бойитишга хамда “Юриспруденция” мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқини қўлловчи амалиёт ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий муносабатларга оид билим ва кўникмаларини ривожланишига ҳисса қўшган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish