Sayt test rejimida ishlamoqda

Навруз-зода Зебинисо Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ҳудудлар негизида зиёрат кластерларини шакллантиришнинг  ташкилий-иқтисодий механизмлари”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1472.
Илмий раҳбар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматилла Хидирович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Бекжанов Дилмурад  Йулдашович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туристик ҳудудлар негизида зиёрат кластерларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёрат туристик кластерини шакллантиришда муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик даражасининг аниқловчилари сифатида “муқаддас маскан”, “диққатга сазовор муқаддас жой”, “жозибадор зиёрат ҳудуд” ва  “кластербоп зиёратгоҳ”ни баҳолаш ёндашуви ассолаланган
“ақлли зиёрат ҳудудлар”ни шакллантириш ва туристик хизматлар кўрсатувчи давлат ва хусусий корхоналараро қўшилган қиймат занжирини яратиш асосида зиёрат кластерини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
саёҳат фаолияти “дестинация”ларда, “ақлли ҳудуд” ҳамда унинг кластерини шакллантирувчи хусусиятга эга бўлган “смарт туристик ҳудуд” таърифи туристик дестинациянинг уч даражаси асосида такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятида "Етти Пир зиёрат кластери”ни ташкил этишнинг 2025 йилга қадар зиёратчилар оқимининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик ҳудудлар негизида зиёрат кластерларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиёрат туристик кластерларни шакллантириш мақсадида муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплик даражаси аниқловчилари сифатидаги “муқаддас маскан”, “диққатга сазовор муқаддас жой”, “жозибадор зиёрат ҳудуд” ва  “кластербоп зиёратгоҳ”ни баҳолаш методологияси ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 ноябрдаги  02-16/5140-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда мавжуд бўлган муқаддас жойларнинг реал зиёрат кластербоплик даражасини эксперт усулида аниқлаш ва кластер тузишга муносиб зиёратгоҳларни танлаб олиш йўли билан ҳудудларда зиёрат кластерларни яратиш имкониятини берган;
“ақлли зиёрат ҳудудлар”ни шакллантириш ва тегишли туристик хизматлар кўрсатувчи давлат ва хусусий корхоналараро қўшилган қиймат занжирини яратиш жараёнларининг ўзаро алоқадорлиги ва таъсирини ифодалайдиган муаллифлик зиёрат кластери модели Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 ноябрдаги  02-16/5140-сон маълумотномаси). Мазкур моделни амалда қўллаш орқали Ўзбекистоннинг турли зиёратбоп масканларида трансакцион харажатларни камайтириш ва зиёрат туризмида қўшилган қиймат занжирини яратиш натижасида зиёрат туристик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини яратилган;
“туристик ҳудуд” тушунчасини сайёҳлар ташриф буюрадиган “ақлли ҳудуд” ҳамда рақамли сайёҳлик бизнес субъекти бирлиги сифатида кўриб чиқиш асосида унинг кластерни шакллантирувчи хусусиятига эга бўлган “смарт туристик ҳудуд” талқини  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 ноябрдаги  02-16/5140-сон маълумотномаси). Ушбу талқинининг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда рақамли зиёрат туризмини кластер усулида ҳудудлар бўйича жадал ривожлантириш имкониятини янада оширишга эришилган;
Бухоро вилоятида "Етти Пир зиёрат кластери”ни ташкил этиш бўйича таклифи асосида 2024 йилга қадар зиёратчилар оқимининг прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 3 ноябрдаги  02-16/5140-сон маълумотномаси). Ўзбекистоннинг янги - Етти Пир зиёрати туристик йўналиши бўйлаб саёҳатга  ихтисослашган зиёрат кластерининг ташкил этилиши натижасида, Бухоро вилоятининг 5 та туманида умумий узунлиги 120 километр масофада тарқоқ жойлашган еттита пири комиллар зиёратгоҳларини ягона сайёҳлик маршрутига бирлашиш имкони яратди. Прогноз параметрларига кўра, Бухоро вилояти “Етти Пир” зиёратгоҳлари бўйлаб туристлар ташрифи 2020-2024 йилларда кластер ташкил қилиш натижасида кластер бўлмаган шароитига нисбатан – 533017 кишига ёки 19,9 фоизга ошган. Мазкур прогноз кўрсаткичлардан зиёрат туризмининг истиқболдаги режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish