Sayt test rejimida ishlamoqda

Насриддинов Жасуржон Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарни молиялаштириш тизимида амортизация ажратмаларининг аҳамиятини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt246.
Илмий раҳбар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Хайрулла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарни молиялаштириш тизимида амортизация ажратмаларининг аҳамиятини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий ривожланишни баҳолашда асосий фондлар амортизациясини асосий капитал истеъмоли кўрсаткичи сифатида акс эттириш асосланган;
фойдаланишда бўлган  асосий воситалар сотиб олинганда мазкур объектдан аввалги мулкдор томонидан фойдаланган муддатни чиқарган ҳолда амортизация нормасини белгилаш таклиф этилган;
инновацион ва инвестицион лойиҳалар учун жорий этилган инвестициявий чегирмаларни жадаллашган амортизация харажати сифатида қабул қилиш ва инвестициявий чегирмани 10 фоиз миқдорида белгилаш таклиф этилган; 
асосий фондлар тўлиқ ва қолдиқ қийматлари бўйича жадаллашган усулда ҳисобланган амортизация ажратмаларининг унинг йиллик ҳажмига таъсирининг 2030 йилгача  кўп вариантли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналарни молиялаштириш тизимида амортизация ажратмаларининг аҳамиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
иқтисодий ривожланишни баҳолашда асосий фондлар амортизациясини асосий капитал истеъмоли кўрсаткичи сифатида акс эттириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат миқёсида асосий фондлар амортизациясини ҳисоблаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 16 мартдаги 01/1-03-17/2-20-сон маълумотномаси). Натижада Миллий ҳисоб тизими талаблари асосида мамлакат миқёсида асосий фондлар амортизациясини ҳисоблаш тизими шакллантирилган;
фойдаланишда бўлган  асосий воситалар сотиб олинганда мазкур объектдан аввалги мулкдор томонидан фойдаланган муддатни чиқарган ҳолда амортизация нормасини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда (306-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 23 мартдаги 04/15-01-6/10-1019-сон маълумотномаси). Натижада, фан-техника тараққиёти ютуқларига тез берилувчан тармоқларда замонавий техника ва технологияларнинг янгиланиши жараёни тезлашган.
инновацион ва инвестицион лойиҳалар учун жорий этилган инвестициявий чегирмаларни жадаллашган амортизация харажати сифатида қабул қилиш ва инвестициявий чегирмани 10 фоиз миқдорида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда (308-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 23 мартдаги 04/15-01-6/10-1019-сон маълумотномаси). Натижада, инвестициявий чегирмалар солиқ имтиёзи сифатида эмас, жадаллашган амортизация сифатида берилиши фойда солиғи базасини асоссиз камайиши олдини олиш имконияти яратилган;
асосий фондлар тўлиқ ва қолдиқ қийматлари бўйича жадаллашган усулда ҳисобланган амортизация ажратмаларининг унинг йиллик ҳажмига таъсирининг 2030 йилгача кўп вариантли прогнози бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан прогноз кўрсаткичларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 23 мартдаги 04/15-01-6/10-1019-сон маълумотномаси). Натижада 2019-2030 йилларда асосий фондларнинг миллий иқтисодиёт ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги эскириш қийматлари даражаси, уларнинг тўлиқ ва қолдиқ қийматларининг амортизация ажратмаларининг йиллик умумий ҳажмига бўлган таъсири миллий иқтисодиётни инновацион тараққиёт йўлига ўтказиш стратегиясини белгилаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish