Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадов Хуршед Саъдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Минтақалар иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлаш услубини такомиллаштириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Iqt611.
Илмий раҳбар: Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Гўзал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон минтақаларини узоқ муддатли истиқболга барқарор иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлаш услубларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражалари индексини баҳолаш услуби меҳнат унумдорлиги, капитал ва материал қайтими кўрсаткичларини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
минтақалар иқтисодий ўсишини прогнозлашнинг икки босқичли, яъни, биринчи босқичда, кўп омилли регрессия тенгламасининг экзоген омилларини ARMA усулидан фойдаланган ҳолда прогнозлаш орқали олинган натижаларни, иккинчи босқичда, эндоген кўрсаткич – ЯҲМ ўсишини прогнозлашда қўллашнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган; 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги ривожланиш тенденцияларининг ўзига хос ҳусусиятларини аниқлаш орқали минтақалар ялпи ҳудудий маҳсулотининг узоқ муддатли истиқболда 2030 йилгача ўсиш параметрлари прогнози ишлаб чиқилган;
мамлакат минтақалари ривожланишининг мақсадли кўрсаткичларини амалга оширишнинг тўрт босқичли, яъни, ҳуқуқий асос яратиш, прогнозлаш жараёнини шакллантириш, прогноз параметрларини бошқарув органлари томонидан ўзаро мослаштириш ва натижани мониторинг қилишдан иборат ташклий-иқтисодий механизми асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақалар иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражалари индексини баҳолаш услуби меҳнат унумдорлиги, капитал ва материал қайтими кўрсаткичларини қўшиш орқали такомиллаштирилган услубидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ҳудудлар иқтисодий ривожланиши бўйича йиллик ва чораклик таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/10-1279-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 9 апрелдаги 01/1-04-18/2-106-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида минтақалар ижтимоий – иқтисодий ривожланиши даражасини аниқлашга имкон яратилиб, тайёрланадиган таҳлилий материалларнинг сифати ошишига ва минтақалар иқтисодий ривожланишини баҳолаш бўйича мавжуд услубий ёндашувларни такомиллаштиришга эришилган.
минтақалар иқтисодий ўсишини прогнозлашнинг икки босқичли, яъни, биринчи босқичда, кўп омилли регрессия тенгламасининг экзоген омилларини ARMA усулидан фойдаланган ҳолда прогнозлаш орқали олинган натижаларни иккинчи босқичда, эндоген кўрсаткич – ЯҲМ ўсишини прогнозлашда қўллашнинг эконометрик моделидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида республикада ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишини прогнозлаш бўйича мавжуд услубий материалларни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг “Иқтисодий-статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” ўқув курсида илмий-амалий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/10-1279-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 9 апрелдаги 01/1-04-18/2-106-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон минтақалари иқтисодий ўсишини узоқ муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилди ва “Иқтисодий-статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” фани бўйича ўқув материалларини такомиллаштиришга эришилган. 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида минтақаларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги ривожланиш тенденцияларининг ўзига хос ҳусусиятларини аниқлаш орқали минтақалар ялпи ҳудудий маҳсулотининг 2030 йилгача узоқ муддатли истиқболда ўсиш параметрлари прогнозлари ёрдамида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Давлат бюджети бошқармаси томонидан 2021 йил учун иқтисодий ўсишнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ва 2022-2023 йилларга макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бюджет мўлжалларини кўриб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/10-1279-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармасининг 2020 йил 22 декабрдаги 20-05/26-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасини амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларни ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш дастурларини шакллантириш, уларда иқтисодий ўсиш омилларини белгилаш ва мавжуд потенциалдан оптимал фойдаланишга ҳамда 2022-2023 йилларга бюджет мўлжалларининг иқтисодий ўсиш параметрларига асосланганлигини текшириш имкониятига эришилган. 
мамлакат минтақалари ривожланишининг мақсадли кўрсаткичларини амалга оширишнинг тўрт босқичли, яъни, ҳуқуқий асос яратиш, прогнозлаш жараёнини шакллантириш, прогноз параметрларини бошқарув органлари томонидан ўзаро мослаштириш ва натижани мониторинг қилишдан иборат ташклий-иқтисодий механизмидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган (2019 йил 21 ноябрь) “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/10-1279-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида минтақаларнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларда ривожланиш стратегияларини белгилаш ва уларни амалга оширишнинг ташкилий механизми жорий этишга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish