Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Савриниса Султановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хомила пўстлоғи барвақт  узилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни давом эттиришнинг прогнозлаш мезонлари», 14.00.01 – Акушерлик  ва геникология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib187.
Илмий раҳбар: Асранкулова Дилором Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса  номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Муминова Нигора Хайретдиновна тиббиёт фанлари доктори, Хусанходжаева Малика Турсунходжаевна тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомила пўстлоғи барвақт узилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни давом эттиришнинг прогнозлаш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хомидорликнинг 22-33 муддатидаги коғонқ пардаси барвақт ёрилган аёлларда асоратланган акушерлик ва гинекологик анамнези ва ҳомила пўстлоғининг барвакт ёрилиши (ҲПБЁ) учраш даражаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланган; 
экилган микрофлорани  частотасининг камайиши,шартли патоген микрофлоранинг патологик ўсиши ва хориоамнионит ривожланиш частотасининг ўртасида тескари ўртача корреляция боғлиқлиги (r=-0,56) ва мусбат кучли корреляцион боғлиқликнинг (r = 0,76 (Р<0,05)) аниқланиши билан ҳомила пўстлоғиннг барвакт ёрилиши (ҲПБЁ) нинг латент даврини камайиши асосланган; 
илк бор ҳомиладорларлар қон тизимида липопероксидация жараёни кучайиши табиий антиоксидант ҳимоянинг супероксиддисмутаза (СОД), каталаза (КТ), глутатион периоксидаза (ГП), глутатион трансфераза (ГТ) ферментлари камайиши ва глутатион редуктаза (ГР) ферментининг ортиши сабабли сувсиз оралиқни узоқроқ давомийлигига ва антиоксидант ҳимоя кўрсаткичлари яхшиланишига олиб келиши аниқланган;
ҳомила пўстлоғиннг барвакт ёрилиши (ҲПБЁ) кузатилган аёлларда қўшимча прогностик мезонлар (фолий кислотаси, α-фетопротеин ва фибронектин миқдорлари), цервикометрия, липидларнинг перикисли оксидланиши (ЛПО)-антиоксид ҳимоя (АОХ) мутаносиблигиининг  бузилиши  кўрсаткичлари  ва сувсиз оралиқ  давомийлигига мутаносиб равишда гестациянинг турли муддатларида ҳомиладорликни узайтиришни прогнозлаш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомила пўстлоғи барвақт узилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни давом эттиришнинг прогнозлаш мезонларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни триместлари кечишини назорат қилиш ва олиб бориш асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладорликни охирига етказа олмаслик» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 февралдаги 8н-д/4-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда ҳомиладорликни охирига етказа олмаслик хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга хизмат қилган;
ҳомиладор аёлларда ҳомила пардасининг барвақт ёрилишини кузатиш ва олдини олиш асосида ишлаб чиқилган «Қоғоноқ олди сувлари барвақт кетганида ҳомиладорликни ўзига хослиги» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 февралдаги 8н-д/4-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда ҳомила пардасининг барвақт ёрилиши келиб чиқиш хавфи ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга хизмат қилган;
ҳомила пардасининг барвақт ёрилиши шароитида ҳомиладорлик муддатини чўзиш асосида ишлаб чиқилган «Қоғоноқ олди сувлари барвақт кетганида ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик муддатини узайтириш акушерлик тактикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 февралдаги 8н-д/4-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ҲПБЁ  кузатилган  хомиладор аёлларда хомила пардасининг барвақт ёрилишини эрта ташҳислаш, прогнозлаш ва ҳомиладорлик муддатини узайтиришга эришишга  хизмат қилган;
ҳомила пўстлоғи барвақт ёрилган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликни давом эттиришнинг прогнозлаш мезонларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон шаҳар 1- ва 2-туғуруқ комплекс, Андижон шаҳар перинатал маркази ва Андижон  вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 08-09/6784-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ҳомила пардасининг барвақт ёрилишини эрта ташхислаш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, ҳомиладорлик муддатини узайтириш, касаллик асоратларини камайтириш хамда тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish