Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Назокатхон Вахобхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фанлараро алоқадорлик воситасида бўлaжaк ўқитувчилaрни касбий компетентцияларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped706.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг психологик педагогик, методик, фактик, тушунчавий, назарий, фалсафий боғланишлар каби педагогик имкониятлари ташкилий педагогик шарт-шароитлари таркиби рефлексив ёндашув воситасида тизимлараро ва концептуал-методологик функциялари синергетик ёндашув бўйича фанлараро йўналишларни тизимлаштириш асосида кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциялари педагогик-психологик имкониятларини таҳлил этиш, фактик, тушунчавий, назарий, фалсафий фанлараро боғланишларни тармоқ, курс, мавзулар ва машғулотларни режалаштириш даражасини умумий коммуникатив қадриятлар, шахслараро мулоқотни амалга ошириш, касбий идеал даражаси, касбий мулоқот, муаммоли ёндашувлар билан узвий алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
фанлараро алоқадорлик воситасида бўлaжaк ўқитувчилaрнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели концептуал, мақсадли, мазмунли ёндашувлар воситасида ижодий фаолият усулларини ўзаро интеграциялаш ўқув мотивларини кучайтириш, компетенцияларни шакллантириш тузилмаси мотивация, когнитив, фаолият ва натижаларни баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникма, оғзаки ва ёзма нутқ малакалари, функционал, ҳисоблаш, расмий-мантиқий, ҳисоблаш-ўлчаш, бадиий-тасвирий, график, фикрлаш фаолияти, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш босқичларини мувофиқлаштиришга устуворлик бериш орқали умумий малакалари фанлараро интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
тизимлараро ва фанлараро йўналишларини тизимлаштириш асосида кенгайтирилган фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари(психологик, педагогик, методик, фактик, тушунчавий, назарий, фалсафий боғланишларни)га оид таклиф ва хулосалардан “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 89-03-5082-сон маълумотномаси). Натижада, фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
муаммоли ёндашувлар асосида орқали такомиллаштирилган фанлараро боғланишлар(фактик, тушунчавий, назарий, фалсафий)ни тармоқ, курс, мавзулар ва машғулотларни режалаштириш даражасига оид таклиф ва хулосалар асосида “Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, № 522-090). Натижада, фанлараро алоқадорлик бўйича самарали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ижодий фаолият усулларини ўзаро интеграциялаш ўқув мотивларини кучайтириш асосида такомиллаштирилган фанлараро алоқадорлик воситасида бўлaжaк ўқитувчилaрнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш моделига оид таклиф ва хулосалар Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, № 522-090). Натижада, фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенциялари педагогик амалиётда ривожлантиришига хизмат қилган; 
фанлараро интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникма, оғзаки ва ёзма нутқ малакалари, функционал, ҳисоблаш, расмий-мантиқий, ҳисоблаш-ўлчаш, бадиий-тасвирий, график, фикрлаш фаолиятининг умумий малакаларига оид таклиф ва хулосалар Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, № 522-090). Натижада, фанлараро алоқадорлик воситасида бўлажак ўқитувчилар-нинг малакалари такомиллашувига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish