Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиметова Гулчехра Мамуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий байрамларнинг  эстетик хусусиятлари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fa128.
Илмий раҳбар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий байрамларнинг генезиси ва тарихий-фалсафий эволюциясини эстетик категориялар тизими асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий байрамларнинг эстетик жиҳатдан эволюцияси (қадимдан ҳозирги давргача), унга таъсир ўтказган тарихий тараққиёт натижалари, ижтимоий-маданий жараёнлар, давр руҳи билан боғлиқ эстетик элементлари («бадиий фон», «байрамона кайфият», «бадиий яхлитлик») ва этномаданий, эвдоманистик сингари эстетик белгилари фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
миллий байрамлар халқларнинг ижтимоийлашуви маҳсули сифатида миллат қиёфасини акс эттириб, халқнинг урф-одатлари ва анъаналарни намоён этиши, улар қадриятлар тизимига таъсир кўрсатиб, ворисийликни таъминлашдаги эстетик мушоҳада, эстетик завқ, эстетик қизиқиш, эстетик дид ҳамда эстетик идеалларни шакллантиришдаги аҳамияти, миллий байрамларни акс эттирадиган рамзларнинг бадиий-эстетик хусусиятларига кўра фалсафий мақомга эга бўлиши очиб берилган; 
ўзбек халқининг миллий байрамлари замиридаги гўзаллик, турмуш тарзи тараққиётининг барча босқичларини қамраб олиши, мавсумий меҳнат жараёнлари билан боғлиқ маросимларни ўзида акс эттириши  ҳамда табиат ҳодисаларини илоҳийлаштириш билан боғлиқ диний маросимлардаги табиат ва инсон уйғунлигига асосланган мезонларда умуминсоний қадриятлар руҳида эстетик мазмун билан бойитилган улуғворликни акс эттириши очиб берилган; 
миллий байрамлар ўзининг эмоционал томошавийлик самараси билан жамиятдаги шахслараро мулоқот, бирдамликни таъминлаш билан боғлиқ ижобий муносабатларни тартибга солиш, оммавий тадбирлар шахслараро муносабатларини шакллантириш ва шу муносабатларни ифодалаш, фуқароларнинг оммавий фаоллиги ҳамда маънавий ўзгариш даражасини аниқлаш ва бу жараёнда пайдо бўладиган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга эътиборини жалб қилиш каби талабларга жавоб бериши кераклиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий байрамлар бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
миллий байрамларнинг эстетик жиҳатдан эволюцияси (қадимдан ҳозирги давргача), унга таъсир ўтказган тарихий тараққиёт натижалари, ижтимоий-маданий жараёнлар, давр руҳи билан боғлиқ эстетик элементлари («бадиий фон», «байрамона кайфият», «бадиий яхлитлик») ва этномаданий, эвдоманистик сингари эстетик белгиларига оид таклиф ва тавсияларидан «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 14 августдаги 02-16/3786-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи миллий байрамларини мақсадли ҳамда самарали ўтказишга хизмат қилган; 
миллий байрамлар халқларнинг ижтимоийлашуви маҳсули сифатида миллат қиёфасини акс эттириб, халқнинг урф-одатлари ва анъаналарни намоён этиши, улар қадриятлар тизимига таъсир кўрсатиб, ворисийликни таъминлашдаги эстетик мушоҳада, эстетик завқ, эстетик қизиқиш, эстетик дид ҳамда эстетик идеалларни шакллантиришдаги  аҳамияти, миллий байрамларни акс эттирадиган рамзларнинг бадиий-эстетик хусусиятларига кўра фалсафий мақомга эга бўлишига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 29 августдаги 02/08-736-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларни миллий байрамларга нисбатан янгича билим ва ғоявий ёндашувини ривожланишига хизмат қилган; 
ўзбек халқининг миллий байрамлари замиридаги гўзаллик, турмуш тарзи тараққиётининг барча босқичларини қамраб олиши, мавсумий меҳнат жараёнлари билан боғлиқ маросимларни ўзида акс эттириши  ҳамда табиат ҳодисаларини илоҳийлаштириш билан боғлиқ диний маросимлардаги табиат ва инсон уйғунлигига асосланган мезонларда умуминсоний қадриятлар руҳида эстетик мазмун билан бойитилган улуғворликни акс эттиришига оид ғоялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг тадбирлар дастурига киритилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг 2020 йил 8 июлдаги 04-13/2074-сон маълумотномаси). Натижалар, тадбирларда ёшларнинг ижтимоий-маданий имкониятларини тўла намоён қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий байрамлар ўзининг эмоционал томошавийлик самараси билан жамиятдаги шахслараро мулоқот, бирдамликни таъминлаш билан боғлиқ ижобий муносабатларни тартибга солиш, оммавий тадбирлар шахслараро муносабатларини шакллантириш ва шу муносабатларни ифодалаш, фуқароларнинг оммавий фаоллиги ҳамда маънавий ўзгариш даражасини аниқлаш ва бу жараёнда пайдо бўладиган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга эътиборини жалб қилиш каби талабларга жавоб бериши кераклигига оид таклифлардан «Эстрада ва оммавий томошалар драматургияси» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 89-03-2981-сон маълумотномаси). Натижада, берилган таклифлар ўқув қўлланманинг мавзуларини такомиллаштиришга, янги илмий фактлар билан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish